TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Олимлар ерда тирик жонзотлар қирилиб кетишига сабабчи бўлган ҳодисани аниқлашди…
Бу иш билан Хитой ва Цинциннати университети олимлари шуғулланишди. Маълум бўлдики, қадимда ердаги тирик жонзотлар оммавий тарзда қирилиб кетишига вулқонлар уйғониши сабаб бўлган экан.
Бунинг учун олимлар 252 миллион йил олдин ер юзига чиқиб келган симоб қолдиқларини лаборатория текширувидан ўтказишди. У ер остидаги кўмир конлари ёниши натижасида юқорига чиқиб келган. Кейин ёмғирга қўшилиб денгиз ва океанларга тушган. Шу пайтда Перм касофати деб номланган табиий офат ҳам кузатилган. Сибирда вулқон уйғониши натижасида минглаб йиллар давомида қайноқ темир ва бошқа жисмлар аралашмаси ернинг ёрилган қисмлари орқали юқорига чиқиб турган. 3 миллион куб километр кул атмосферани забт этган. Бунинг оқибатида ердаги ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича +10 даражагача кўтарилган. Денгизлар, океанлардаги кислота миқдори кескин ошган. Кислород етиб бормаслиги туфайли ўлик ҳудудлар пайдо бўлган. Бунинг таъсирида 96 фоиз денгиз жониворлари, 73 фоиз ердаги умуртқали жонзотлар ва 83 фоиз қумурсқалар қирилиб кетган. Бу ҳолат 60 минг йил давом этган.