Чиройли аёллар билан (номаҳрамлар) муносабат эркакларда стресс ҳолатини келтириб чиқаради, бу эса ўз ўрнида гепатит, диабет ва ҳатто импотенция касалликларига сабаб бўлиши мумкин экан. «Валенсия давлат университетининг олимлари шундай хулосага келди», деб хабар қилади ladyportal.info.
Тадқиқот доирасида улар 84 талаба устида тажрибалар ўтказибди. Иштирокчиларнинг ҳар бири иккита нотаниш, бегона шахс — эркак ва аёл бор хонада судоку ўйини вазифаларини ечиши керак эди.
Тажрибада иштирок этувчининг қонидаги кортизол миқдорини кузатган олимлар қизиқ ҳолатларни кашф этибди. Хонада чиройли (номаҳрам) аёл бўлганида стресс гормонининг даражаси юқори бўлган, бироқ аёл хонани тарк этганида гормон нормал ҳолатга тушган. Агар нотаниш қиз хонага қайтса, талаба қонида кортизол миқдори яна ошиб кетган.
Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, чиройли аёл билан беш дақиқа ёлғиз қолиш эркак қонида кўп миқдорда кортизолнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлади экан, бу эса стресс ҳолатидан дарак беради.
Кортизолнинг кўпайиб кетиши ҳужайра метаболизмини ишдан чиқаради ва оқибатда диабет ва гипертония касаллиги келиб чиқишига сабаб бўлар экан. Оз-оз миқдорда мазкур гормон организмга ижобий таъсир қилиши мумкин: глюкозанинг қонга етиб боришига ёрдам беради, баъзи жойлардаги қоннинг торайиши, иштаҳани очиш ҳамда шамоллашга ва аллергияга қарши ҳусусиятлари ҳам бор.
Бундай натижаларни кўрган олимлар чиройли қизлар билан доимий муносабатда бўлиш эркакларнинг саломатлиги учун зарарли эканини эътироф этибдилар