ФОЙДАСИ
Олча инсон организми учун фойдали моддалар, витаминларга бой. Масалан, олча таркибидаги «Антоциан» жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. «Кумарин» эса артериал атеросклероз, камқонликни даволашда муҳим ўрин тутади. Қолаверса, олча магний, темир, кобальт, В1, В2, С витаминларга бой.
Олча ичаклардаги заҳарли, ортиқча шилимшиқ моддаларни аъло даражада организмдан сиқиб чиқаради. Антоцианидинлар организмда сийдик кислотаси қолиб кетишига йўл қўймайди. Олчадан тайёрланган шарбат йўтал, артрит, асаббузарликларни бартараф этади. Олчадаги аскорбин кислотаси юрак-қон томир фаолиятини яхшилайди. Инфаркт, инсульт каби хасталиклар хавфини камайтира боради.
ЗАРАРИ
Қандли диабетга учраганлар, ошқозонида яраси борлар, семириб кетганлар, ошқозон, ўпка хасталиклари, буйрагида тоши борлар ва подаградан азоб чекаётганларга олча истеъмоли тақиқланади.
КОСМЕТОЛОГИЯДА ТУТГАН ЎРНИ
Олчадан косметологияда ҳам унумли фойдаланишади. У юздаги турли тошмаларни йўқ қилиш учун ишлатиладиган кремлар асоси ҳисобланади. Олча терини ёшартириш хусусиятига эга.