Seshanba, 31.12.2024, 02:17
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Aprel » 25 » ОЛАПАР МОНОЛОГИ (ҳажвия)

08:13
ОЛАПАР МОНОЛОГИ (ҳажвия)
Том

Ёш ҳам ўтиб қолди шекилли. Соқол-мўйловга оқ тушди. Илгари хонимларнинг ортидан кун бўйи чопсам ҳам чарчамасдим. Энди бўлса, икки ҳатладимми, тамом, тилим осилиб, ариқдаги сувга югурадиган бўлдим. Худо кўрсатмасин, ёмғир ё қорли кеча кўчада қолиб кетсам, бир ой йўталиб юрсам керак. Яхшики, хўжайин менинг раҳмимни еган. Кичина бўлсаям уйчам бор. Бир ўзим зўрға сиғаман-у, аммо ёғин-сочинли кунларда дар қолмайман. Бошимни туйнукчадан чиқараман-да, шаллобо бўлиб, думи юлинган мусичадай тумшайиб қолган дайди мушукваччаларни, урғочи итларни томоша қиламан. Йўқ, уларга дағдаға қилмайман. Ишонасизми, қариган сари душман, сотқинларни, ҳатто кетворган хонимчаларни кўриб қолсангизам, юрак потирламай қўяркан. Ақлга бўйсуниб қоларкансиз. «Хўш, шуни қувиб етдим, талаб ташладим, ё қўрқитдим, ёки бўлмаса, муҳаббат изҳор қилдим ҳам дейлик, кейин-чи? Кейин нима ўзгаради? Шох чиқадими? Вей, итларга ҳаётда шох чиқмаган. Мол эмас-ку, ҳарқалай!» дер экансиз. Менам уйчам туйнугидан бошимни чиқари-иб ётганимда худди шуларни хаёлимдан ўтказаман. Ҳеч бўлмаганда, соч-соқол оқаргани эсга тушади-ю, шарманда бўлишдан ўзимни тияман. Оқибатини ўйлайман. «Э, юрса юравермайдими? Менга нима? Энди яримта нонга текин шерик етмай турувди», дейман-у, кўзни юмиб оламан. Ҳа, кўз юмиб олишда гап кўп. Душманлик, зўрлик, хотинбозлик шу заҳоти мени тарк этади. Буни сизга тажрибали, умри давомида кўп бора яхши-ёмонни кўриб қўйган ит сифатида айтдим.

Ҳазил

Хўжайиним топилмас одам. Егуликдан қисмайди. Қачон кўрсангиз, ялоғимда ҳеч бўлмаганда битта суяк туради. Бироқ бир қилиғи менга ёқмайди. Баъзида шу қилиғини кўз олдимга келтирсам, тукларим тикка бўлади, жиғибийрон бўлиб, ўтган-кетганни талаб ташлагим келади. Хуллас, хўжайинимнинг менга ёқмайдиган қалтис ҳазили бор. Қачон егулик, ё ноёб овқат билан мени сийламоқчи бўлса, уч-тўрт-ўн карра қўлида ушлаб турган ўша таомга сакрашни талаб қилади. Ҳазил аралаш «Қани, қани, сакра, ололсанг сеники, йўқса, ҳақингни малла мушукка бервораман» деб қўрқитади. Биламан, бу ҳазил. Барибир ўша таом меники бўлади. Лекин нима қилай? Хўжайин барибир хўжайин-да! Орият кучли келиб сакрайвераман. Хўжайинга ёқиш учун тилимни чиқариб, турли қилиқлар кўрсатаман. Ахир, менинг ёшимда шунча маротаба сакрашнинг ўзи бўладими?! Хўжайин билмайди, сезмайди, ҳис қилмайди. Овқатни қўлга киритишга киритаман, бироқ кейин узоқ вақт ариқ бўйида чалпиллатиб сув симираман. Шундай қилмасам, ўпка қурғур азоб беради. Юрак тушмагур ҳадеганда дукиллаб безовта қилаверади. Бунақада ўлиб қолиш ҳеч гапмас, ошна!

«Боксёр»

Кўпчилик «Итларга маза, улар бир-бирига ҳасад қилмайди, бир-бирини туҳмат балосига йўлиқтирмайди, ҳаммалари қариндош-уруғ каби умр кечиради» деб ўйлайди. Бекор гап. Мана, яқинда хўжайин яна бир ит олиб келди. Оти-чи, «Боксёр»миш. Башара… Кўрсангиз, «Нима бало, трамвайнинг тагида қолганми бу?» дейсиз. Ўзиям жа олифтайкан. Юнгларини шампун билан юваркан! Ишонасизми, хўжайин унга ўзи яшайдиган уй ичидан жой берибди. Буям майлийди, спортчиман деб мақтанганига ўлайми?! Ҳали ҳовлига кириб улгурмай, мушуклар қолиб мендай мўйсафидгаям сакраб кўрди, ҳа! Мақтанчоқликда оламни бузадиган хилидан экан-да, баччағар! Аммо менам анойи эмасман. Бир марта, икки марта индамадим. Сакради, қандайдир «приём»лар кўрсатдими-ей! Қарасам, ҳаддидан ошадиган. Охири чидолмай, «сдачи» қайтардим. Вей, аламига чидолмай роса сакради ўзиям! Ичимда «Қани, сакраб қаергача бораркансан, олифта!?» дедим-да, кутдим. Ўл-а, халқда «Бузоқнинг югургани сомонхонагача» деб бекорга айтишмаган. Хўжайин ҳаммамизга сакрайверганини кўриб қолди-ю, бир ҳафта овқатдан қисиб қўйди. Уйгаям киритмади. Спортчи бир ҳафтагача сўрининг тагида ухлади. Тавбангга таянмайсан-а таянмайсан. Ювош тортди-қолди. Ҳозир башарти уйчамнинг олдидан ўтиб қолса, албатта эгилиб, салом-алик қилади. Ҳол сўрайди, ясси башарасини кўз-кўз қилиб, тиржайиб ҳам қўяди. Шундай экан, яхши-ёмон итларга маслаҳатим шуки, ҳеч қачон хўжайинни ранжитманг! Қариндош, таниш-билишларнинг кўнглини қоллдирманг! Дуч келганга ҳуриб шаллақилик қилаверманг! Хўжайиннинг берганига шукр қилинг! Шунда мен Олапарга ўхшаб узоқ яшайсиз. Ҳурмат топасиз, ризқингиз бутун, ёлғиз бошингизни балолардан асрайдиган томингиз бўлади. «Вов-вов-вов!!!» Яъни, омон бўлинг!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 271 | Qo'shdi: #ahborot, #Yangiliklar, #news, #xabarlar, #uznews, #newsuz, #habarlar, #Yangilik, #новости | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz