Тошкент ҳоким ўринбосари Элбек Шукуров журналистлар билан учрашувда тунги клублар нима учун кераклиги тушунтирди.
"Тошкентга тунги клублар керак. Фақат у ерга ташриф буюрувчи одамларни хавфсизлигини таъминлаши зарур. Агар хавфсизлик бўлса, уларнинг фаолиятини ҳеч ким чекламайди. Клублар туризмни ривожлантириш ва даромад олишга ёрдам беради”, – дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, июл ойида тунги вақтда ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар муассасаларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир ҳукумат қарори қабул қилинганди.
Шундан сўнг камида 30 кунлик видеоёзувларни сақлай оладиган видеокузатув тизимига эга бўлган муассасалар тунда хизмат кўрсатиш ҳуқуқини олди.
Шунингдек, ёритилган ёндош ҳудуд, ёнғин ўчириш ускуналари, аптечка, эвакуация схемалари ёзилган белгилар, кўринган жойларда фавқулодда вазиятлар ва қутқарув телефон рақамлари бўлиши талаблар рўйхатига киритилди.