TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ОЙША ХАФСА-ВОЛИДА ЭРИНИ ҚАНДАЙ РАШК ҚИЛГАН? «Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан
Султон Сулаймоннинг онаси, Салим I нинг суюкли канизаги Ойша Хафса султон, «Муҳташам юз йил» сериали орқали Волида сифатида томошабинларга таниш бу аёлнинг ҳаёти ҳам тотли ўтмаган. Подшоҳ фақат ўзига ва яна ўзига қарашини истарди. Рашк қилишга асоси ҳам бисёр эди. Негаки, подшо Салимнинг ҳарамида бир-биридан гўзал канизаклар керагича топиларди. Шунинг учун Ойша Хафса ҳамиша сергак туришни маъқул кўрарди. Қарангки, кунларнинг бирида канизаклар орасидан энг яқин дугона ҳисобланган қиз подшоҳга кўз тика бошлаганини пайқаб қолди. Олдинига кутди. Ўйладики, қиз ҳарқалай яқин орада ортга чекинади. Унинг суюклисини тинч қўяди. Афсуски, бундай бўлиб чиқмади. Канизак кун сайин Салим I га яқинлаша борарди. Агар сукут сақлашда давом этса, хилватга киради ва тамом.
Ойша Хафса Волида шундай заҳар тайёрлатдики, буни ичгач, канизакнинг аъзойи бадани йиринглаган тошмаларга лиқ тўлди. Бу тошмалар чидаб бўлмас даражада қичишарди. Қашласа, даҳшатли оғриқ берарди. Канизак узоққа бора олмади. Бир неча соатда ёруғ дунёни тарк этди. Шундан кейингина ҳарамдаги қолган канизаклар подшоҳга талпинмай қўйишди. Ойша Хафса султоннинг ғазаби уларни йўлдан қайтара турди.