Кўпчилик кузатган бўлса керак, кейинги пайтларда Ойда ўзга сайёраликлар кемалари тез-тез кўзга ташлана бошлади. Шу йил 12 июл куни ҳам ҳаваскор астрономлардан бири телескоп орқали Ойнинг устки қисмини томоша қилаётганда, кутилмаган манзарага дуч келди. Ой тепасида кўплаб ўзга сайёраликлар фазо кемалари тўдалашган ҳолда парвоз қиларди. Ҳаваскор астроном уларнинг тўрттасини аниқ кўра олди. Фазо кемалари худди сигара кўринишида бўлиб, ўзидан ёрқин нурлар таратарди. Бундан ташқари, кўрдики, ўзга сайёраликларга тегишли бу фазо кемаларининг ҳажми жуда улкан ҳам эди.
Ажабо! Бундай хабарларга одамнинг ишонгиси ҳам келади, баъзида қуруқ сафсата, кўзбўямачиликка, Американинг дунё аҳлини қўрқитиш учун ўйлаб топган найрангига йўйгиси келади. Аммо мулоҳаза қилиб кўрилса, ҳатто Ойга на АҚШ, на Россия эркин учиб бориб қўна олган ёки унинг устки қисми узра бемалол парвоз қила олган. Агар гегемон давлатлар шундай ишни амалга ошира олганда, Ойдаги жами бойликларни таший бошлаган бўларди. Айниқса, Америка на олтин, на бошқа металл, на табиий газ, на нефтни ташлаб қўярди. Ҳаммасини мисқоллаб бўлса-да, юртига таширди. Бундан келиб чиқадики, ўша номаълум объектлар, дисксимон, сигарасимон улкан кемалар ҳақиқатан ўзга сайёраликларга тегишли бўлса керакки, тараққий этиш борасида ерликлардан анча илгарилаган ҳолда гоҳ Марс, гоҳ Ойда парвоз қилаётгандир. Манаман деган вулқонлар ичкарисида ўзи учун аэродром, космодромлар бунёд этаётгандир…
Худо билади.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|