Ота-она фарзанд учун йўлчи юлдуздир. Болаларимиз улғаяр экан биз яратиб берган муҳит уларни юксалтиради ёки баъзан эса аксинча, болалик дунёсини хафагарчиликка тўлдириб, ривожланишига тўсқинлик қилиш ҳолатига олиб келади. Фарзандларимиз оиласида, ота-онасида ўзаро меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва ишонч хислатлари уфуриб турганини хис этиб вояга етса улардан, албатта, келажакда ҳам аҳлоқан ҳам маънан, ақлан етук инсонлар етишиб чиқади десак, муболаға бўлмайди.
Оилаларда тинчлик-тотувлик, бирдамлик муҳитини сақлаб қолиш эса ҳар биримизнинг келажак авлод олдидаги бурчимиздир. Шу ўринда, давлат ташкилотлари ҳам ўз ваколатлари доирасида бундай эзгу ишларни амалга оширишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Мажбурий ижро бюроси томонидан ҳам алимент билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш жараёнида қонун талабларини тушунтириш усули самара бериб, кўплаб оилалар яраштириб қўйилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври давомида Бюро ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан Андижон вилояти миқёсида 437 та оилалар яраштирилишига эришилди.
Мисол учун, Андижон туманида истиқомат қилувчи Нуралиевлар оиласига бир муддат аввал дарз кетган эди. Ҳаттоки фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан Нуралиев Муроджондан Нуралиева Гулшаной фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳам белгилаб қўйилган.
Ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг Андижон туман бўлими ходимлари олиб борган тушунтиришлар натижасида бугун оилавий келишмовчиликка чек қуйилди. Бир фарзанд яна ота-онаси бағрида, ўксик жажжи қалби эса меҳрга ошно бўлиб улғаяди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|