«Тез ёрдам» кўрсатувининг навбатдаги сонида гидроксихлорохин дорисининг зарари ҳақида сўз борди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакили Клара Ёдгоровага кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти гидроксихлорохиннинг коронавирусни даволашдаги салбий таъсирини тасдиқлагач, бу дори Ўзбекистонда амал қилаётган энг сўнгги қўлланмадан ҳам чиқариб ташланган.
«Пандемия аввалида коронавирусни даволаш учун аниқ дори воситаси йўқ эди. Шунда мавжуд дори воситалари, хусусан, хлорохин, гидроксихлорохин, азитромицин кабиларни биринчи бўлиб Хитойда қўллаш бошланди. Кейинчалик улар Европа давлатларида ҳам қўлланила бошланди.
Март ойида ЖССТ ушбу препаратларнинг самарадорлиги бўйича далиллар олиш учун «Халқаро ҳамдўстлик тадқиқоти»ни бошлади. 96 минг коронавирус беморларининг маълумотлари жамланиб, АҚШнинг Ҳарвард ва Швейцариянинг Цюрих университети олимларига тақдим қилинди.
Ўрганишлар натижасида олимлар бу дориларнинг нафақат самара бермаслигини, балки беморларда ўлим хавфини ошириши мумкинлигини аниқлашди. Бу препаратлардан фойдаланиш Францияда тўхтатилди, Германия миллионлаб дориларни ишлаб чиқарувчиларга қайтариб берди, АҚШ олимлари ҳам бу дорига ўз эътирозини билдирди. Мазкур тадқиқот натижаси тиббиёт оламида нуфузли бўлган «The Lancet» журналида ҳам чоп этилди.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ 27 май куни янги вақтинчалик қўлланма чиқариб, барча давлатларга шунинг асосида ўз даволаш стандартларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.
Миллий палата экспертлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи биргаликда 30 июнь куни иккита янги қўлланма – COVID-19’ни енгил шаклда ўтказиб, уйда даволанаётганлар ва оғир формада стационарда даволанаётганлар учун қўлланмалар ишлаб чиқди. Улардаги маълумотлар 13 июль куни Соқғлини сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланиб, чоп этилди. Мазкур қўлланмада гидроксихлорохин олиб ташланган», – деди Ёдгорова.
Кўрсатув бошловчиси – Масс-медиа фонди раҳбари Комил Алламжоновнинг журналист Никита Макаренкога асосланган ҳолда маълум қилишича, гидроксихлорохин охирги даволаш қўлланмасидан чиқариб ташланган бўлса-да, уйда даволанаётган беморларга тарқатилиши кутилаётган дорилар тўпламига киритилганича қолмоқда.
Бунга жавобан Клара Ёдгорова республика махсус комиссияси бу дорини тўпламдан чиқариши кераклигини айтди.
«Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари – Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги шифохоналар ҳам, хусусий шифохоналар ҳам охирги тасдиқланган даволаш қўлланмасига риоя қилган ҳолда иш кўриши шарт.
Ўйлайманки, республика махсус комиссияси янги қўлланмага асосланган ҳолда бепул тарқатиладиган дорилар тўпламини қайта кўриб чиқиб, бу дорини тарқатишни тўхтатади», – деди мутахассис.
Дастур давомида мазкур масалага аниқлик киритиш учун Республика махсус комиссияси аъзоси, профессор Феруза Ҳамробоева билан боғланилди. У препаратнинг салбий жиҳатлари ҳақида билдирилган фикрларга қўшилишини билдирди.
Ҳамробоеванинг сўзларига кўра, савдо номи «Плаквенил» бўлган дори Ўзбекистондаги даволаш протоколига киритилган илк даврда февралдаги изланишларга асосланилган ва у пайтда самарали деб топилган дори воситалари кам бўлган.
«Ҳали-ҳанузгача бу дори протоколда эди. 13 июлда даволаш протоколи янгилангунча бу дори даволаш воситаси сифатида қўлланилган. Дастлабки даврда бу оқланган эди. Сабаби дорилар йўқ, нима қилиш, қандай қилиб одамларни қутқариш мумкинлиги тўғрисида саволлар кўп эди. Балки шу пайтгача бизнинг беморларда дорининг қарши кўрсаткичлари аниқ бўлмагани учун шу пайтга қадар сақлаб келингандир. Бу саволга мен ҳам аниқ жавоб бера олмайман.
Бугунги келиб, гидроксихлорохиннинг қарши кўрсатмаларини ҳаммамиз биламиз. 13 июлда дори даволаш протоколидан олиб ташланган. Бугун эса 21 июль. Расмий протокол кўриб чиқилган ва бепул тарқатилувчи 4 талик дори-дармон гуруҳи ичидаги гидроксихлорохин даволаш протоколидан чиқарилди», – деди Феруза Ҳамробоева. Унинг қўшимча қилишича, коронавирусни даволаш учун бугун танланган йўл ҳозир тўғри деб қабул қилинган бўлса, вақти келиб бу фикрлар ҳам ўзгариши мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан уйда даволанаётган беморлар учун бепул бериладиган дориларнинг 50 мингта тўплами тайёрлаб қўйилган, улар тез орада тарқатилиши кутилаётган эди.
Уйда қолаётган беморларга тарқатилмаслиги ойдинлашган «Плаквенил»ни шифохоналарда коронавирусдан даволанаётган беморларга ҳам бериш тўхталиши ёки давом эттирилиши, ушбу препаратлар қаердан ва қанчага, қанча миқдорда ва қайси шартлар билан сотиб олингани номаълум. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://www.hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|