Одноклассники шахсий профилларда кейинга қолдириладиган эълонларни яратиш имкониятини жорий этди. Янги опция олдиндан бир неча эълонларни режалаштириш ва ижтимоий тармоқ билан янада қулай тарзда ўзаро алоқа қилиш имконини беради. Мазкур хизмат шахсий профилидан бизнес учун фойдаланувчилар, масалан блоггерлар, машҳур инсонлар ва артистлар учун фойдали бўлади. Кейинга қолдириладиган постлар ОКнинг веб-версиясида ишламоқда ва тез кунларда мобил платформасида ҳам жорий этилади.
Кейинга қолдирилган эълон нималарни англатади?
Кейинга қолдирилган эълон – бу ҳар қандай контентга эга тўлиқ тайёрланган пост бўлиб, саҳифага жойлаштирилади ва унинг эълон қилиниши муайян сана ва вақтга режалаштирилади. Ушбу функциядан фойдаланиш контенти олдиндан тайёрланган кўплаб постлар эълон қилувчилар учун қулай бўлади. Муаллиф ҳар сафар ижтимоий тармоққа уланиши керак бўлмайди, бунда контентни бир марта жойлаштириш, эълон қилинадиган санаси ва вақтини белгилаш етарли бўлиб, пост автоматик тарзда эълон қилинади.
Кейинга қолдириладиган эълонлар нималар учун керак?
Аввало, кейинга қолдириладиган эълонлар ижтимоий тармоқ билан ўзаро алоқа қилишни янада қулайлаштиради:
SMM-менежер ёки муаллиф механик ишга камроқ вақт сарфлайди. Ҳар куни ёки ҳар соатда бошқа вазифалардаги постингга чалғиш керак бўлмайди. Постингни аниқ вақтга, масалан эълонлар ҳар куни 11:00да ва 16:00да чиқишини созлаш қулай. Муаллифдан бир неча вақт минтақаси йироқда яшайдиган аудитория учун постлар эълон қилиш. Мазкур опция эълонларни режалаштириб, контентни олдиндан тайёрлаш имконини беради.
Кейинга қолдирилган эълон қандай жойлаштирилади?
Кейинга қолдирилган эълонни жойлаштириш учун:
ОКга эълон режалаштирилган профиль номи орқали кириш; профиль саҳифасида контенти тайёр эълонни яратиш; "Эълон вақти”га "галочка” белгисини қўйиш; очилган майдонда сана ва вақтни танлаш; "Сақлаш” тугмасини босиш лозим.
Ушбу ҳаракатлар амалга оширилганидан сўнг, эълон режалаштирилади ва тасмада белгиланган муддатда автоматик тарзда жойлаштирилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|