1. Одам танасидаги асаб импульслари соатига 400 км тезликда ҳаракатланади.
2. Одам танасидаги энг йирик аъзо ўпка ҳисобланади. Агар уни ерга ёйиб чиқилса, битта теннис корти ҳажмидаги майдонни эгаллайди.
3. Одамнинг суяги пўлатга нисбатан 5 ҳисса оғирроқ босимни кўтара олади.
4. Агар мускулатура бўлмаса, танамиз ҳаракатлана олмасди. Бир қадам олдинга юриш учун 200 та мушак баравар ҳаракатга келади.
5. Одамнинг кўзлари шу қадар сезгирки, агар ер ясси шаклда бўлса, 50 км узоқликдаги ёнаётган шамни кўра олардик.
6. Танамиздаги бактериялар сони тўқималардан кўпчиликни ташкил этади.
7. Ёши улуғ одамнинг танаси ҳар сонияда 25 миллионта янги тўқима яратади. Улар ўлган тўқималар ўрнини эгаллайди.
8. Энг майда мушаклар бизнинг қулоғимизда жойлашган. Тоз қисмимиздаги мушаклар тананинг энг йирик мушакларидир. Улар оёқлар ҳаракатга келишини таъминлайди.
9. Сочларимизнинг битта толаси 100 грамм юкни бемалол кўтара олади.
10. Ошқозонимиз ҳар қандай нарсани ҳазм қилишга қодир. Керак бўлса, темирни ҳам эритади.
11. Олимларнинг таъкидлашича, тирноқ одамнинг умуман кераксиз аъзоси экан. Улар кейинги эволюция босқичларида йўқ бўлиши кутилмоқда экан.
12. Ўпкада 300 000 000 та капилляр бор. Агар уларни бирлаштириб узунлик ҳосил қилинса, 1609 километргача чўзиларкан.
13. Аксиришнинг фойдаси шуки, у бурун ва томоқдаги зарарли моддаларни ўлдиради. Одам аксирганда тезлиги соатига 160 км ни ташкил этади. Акса урганимизда юрак бир неча лаҳзага уришдан тўхтайди.
14. Одам умри давомида ўртача 160 километр йўл босади.
15. Одам танасининг қариш ва ёшариш жараёнини геронтология фани ўрганади.
16. Одам ёши улғайгани сайин таъм билиш имкониятларидан маҳрум бўла боради. 60 ёшдан кейин у тенг ярим таъм билиш рецепторларидан айрилади.