TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Мутахассислар жиддий хасталикка чалинмаслик ёки бундан ўз вақтида хабар топиш учун тез-тез кўз дўхтирига учрашиб туришни маслаҳат беришмоқда. Сабаби, кўзлар турли хасталиклардан хабар бера оларкан. Масалан, кўзингизнинг оқ қисмида қизил томирчалар пайдо бўлса, демак, сиз гипертонияга учрагансиз ёки учраш хавфи остидасиз. Башарти кўзларингиз доимий равишда ёшланиб турса, аллергик хасталик хавф солмоқда экан.
Жигар ҳамда ўт қопида муаммо бўлса, кўзларнинг оқ қисми сарғайиброқ қолади. Бу ҳолат кўпроқ пиёнисталарда кузатилади. Кўзнинг оқ жойлари мовийлаша борса, бўғимларда жиддий муаммолар юзага келган бўлиб чиқади. Инфаркт ва инсульт хавф солиши мумкин бўлса, кўзларнинг оқ қисми кумуш ёки мис рангига кириб қолади. Аммо буни махсус ускуналарсиз аниқлаб бўлмайди. Қовоқларда оғриқ пайдо бўлиши қандли диабет ривожлана бошлаганидан дарак беради.