![](/_nw/77/35781876.jpg)
1. Одам атроф-муҳитдаги барча маълумотларни қулоқлари, кўзлари, тери, тил, бурун ва вестибуляр ускуна (ошқозон) орқали олади. Олинган маълумотлар марказий асаб тизимига бориб тушади.
2. Ер юзининг тенг ярим аҳолиси кўз билан боғлиқ хасталикка чалинган.
3. Тиббиётда керагидан кўп овқат ейиш қулоқларда муаммо туғдиради дейишади. Аммо бу фикр ҳали исботланмаган.
4. Ҳар бир одамнинг ўз ҳиди бор. Ҳеч қачон икки ёки ундан ортиқ кишидан бир хил ҳид таралмайди.
5. Аёллар ҳидни эркакларга нисбатан яхшироқ ажратади. Уларда эшитиш имкониятлари ҳам эркаклардагига нисбатан кўпроқ.
6. Кўзларни назорат этувчи мушаклар одам организмидаги энг фаол аъзо саналади.
7. Ер юзи аҳолисининг тахминан 2 фоизи ҳид, таъм билмайди.
8. Одам ҳеч қачон кўзлари очиқ ҳолда аксира олмайди.
9. Одам хотираси 50 мингтагача бўлган ҳидларни ўзида сақлаб қола олади.
10. Биз ҳар дақиқада 17-25 марта киприк қоқамиз.
11. Кўз мияни бошқа аъзоларга қараганда кўпроқ зўриқтиради.
12. Итларнинг ҳид билиш қобилияти одамга қараганда 1 млн марта кучлироқ бўлади.
13. Сабзи кўзни равшан тортиради деган фалсафа буткул нотўғри. Тўғри, сабзида А витамини кўп. Лекин кўзни равшан торттиргани ҳали кузатилмаган.
14. Одамнинг қулоқлари ҳаёти давомида ўсишдан тўхтамайди.
15. Қулоқларимиз 3000 дан 4000 тагача бўлган турли частотадаги товушларни бир-биридан ажрата олади.
16. Одамнинг бурун қисмида 11 миллионтага яқин ҳид билиш тўқималари мавжуд.
17. Зарур бўлса, одам бурнининг бир тарафи билангина нафас олиб тура олади.
18. Одамнинг кўзлари 10 миллионтагача бўлган рангларни фарқлашга қодир. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|