Бирор мусибат етганда мусулмонлар ўзини қандай тутиши кераклигини Қуръонда айтиб қўйилган.
"Мусибат келса ваҳима қилинглар!” дейилмаган, балки, Аллоҳнинг мўъмин бандалари бошларига мусибат келганда "Албатта биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчимиз!» дейдиган, ҳар қандай ҳолатда ҳам тушкунликка тушмасдан Аллоҳга суянадиган, ҳар қандай балою-офатдан Ўзининг паноҳига қочадиган, ўлим нима сабабдан ва қачон келишини билмаса ҳам бир умр ўша кунга солиҳ амаллар тўплаш билан тайёргарлик кўриб яшайдиган инсонлар экани таъкидланган.
Аммо "Аллоҳга суяниш дегани ҳеч нарса қилмай ўтириш” дегани эмас, балки сабабларни, чора тадбирларини қилиб, натижасини Аллоҳга таваккул қилиш ва нимаики рўй берса қазои-қадардан деб билишдир.
Аввало мусулмон инсон ҳар қандай балою офатда, синов ва мусибатларда истиржо айтиб, дуо, тавба, истиғфорни янада кўпайтириши, шумланмаслиги, Аллоҳга яхши гумонда бўлиши лозим.
Шу билан бирга асли динимиздан бўлган ва бугунги кунда бутун дунё бонг уриб тавсия қилаётган нарсаларга:
1. ПОКЛИК. 2. ҲАЛОЛ ЛУҚМА. 3. ИММУНИТЕТНИ КЎТАРИШ. 4. ЖИСМОНИЙ ҲАРАКАТ. 5. САТР, (яъни ниқоб тақиш , танани яхшилаб ўраш) 6. ҲАЖР ( яъни, карантин, изоляция )
ва бошқаларга эътибор қаратиш керак.
Булар ҳақида кўп ва хўп гапирилган ва гапирилмоқда, турли тавсиялар берилмоқда. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|