1. Одам териси таркибида меланин ферменти мавжуд. У тери ранги учун жавобгар ҳисобланади.
2. Агар микроскоп орқали одам терисини кузатсангиз, миллионлаб тўқималарга кўзингиз тушади.
3. Теримиздаги думалоқ шаклли жароҳатлар бошқа шаклдагиларига нисбатан кечроқ битади.
4. Одам терисида 20 тадан 100 тагача ҳол мавжуд бўлиши мумкин.
5. Тери — бу одамнинг энг йирик аъзоси саналади.
6. Аёл териси эркакларникига нисбатан юпқароқ бўлади.
7. Қумурсқалар аксар ҳолатларда одамнинг оёқ терисини чақади.
8. Терининг силлиқлик ёки дағаллик даражаси таркибидаги коллагенлар миқдорига қараб белгиланади.
9. Одам териси учта қатламдан иборат.
10. Ёши улуғ одамнинг териси 26-30 кунда тўлиқ янгиланади. Чақалоқнинг териси янгиланиши учун эса атиги 72 соат керак бўлади холос.
11. Одам териси ўзидан микроблар кенг тарқалишига қарши кимёвий моддалар ишлаб чиқара олади.
12. Африка ва Европа халқлари терлаганда, тердан бошқа халқлардагига нисбатан кўпроқ темир моддаси ажралиб чиқади.
13. Одамзод умри давомида тахминан 18 килограмм тери ташлайди.
14. Одам териси бир кунда 1 литрдан кўпроқ тер ишлаб чиқаради.
15. Одам терисининг тахминан 70 фоизи сув, 30 фоизи оқсилдан ташкил топган.
16. Теримизда сепкиллар ўсмир чоғларимизда пайдо бўлиб, 30 ёшдан кейингина йўқолиб кетиши мумкин.
17. Одам териси таркибида тахминан 150 та асаб толаси мавжуд.
18. Янги туғилган чақалоқ териси қалинлиги 1 миллиметрга тенг бўлади.
19. Оқ рангли одам териси 20-50 минг йил олдин пайдо бўлган.
20. Айрим одамлар териси таркибида меланинларсиз туғилади ва уларни альбинослар деб аташади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|