Барчамиз биламиз, сезамиз, эшитамиз, кўрамиз. Ердаги ҳаёт бир кунмас бир кун одамзод учун ўлим билан якун топади. Аммо фақаттана тана ўлим топади. Руҳ эса ҳеч қачон ўлмайди. У абадийдир.
Дин вакиллари, муқаддас китобларда таъкидланишича, тана ўлим топгач, руҳ 3, 9, 40 кунлари билан боғлиқ босқични бошидан кечиради. Шунинг учун яқини оламдан ўтганлар шу уч кунда тинмасдан дуо қилишлари, Оллоҳдан марҳумнинг руҳига шафқат сўрашлари талаб этилади.
ОДАМ ЎЛГАЧ, УЧ КУН ЎТИБ…
Илмий жиҳатдан масалага ёндашиладиган бўлса, юрак уришдан тўхтагач, мия фаолиятини якунлагач, одам ўлган ҳисобланади. У ёши улуғми, кексами, гўдакми, тана ўлгани заҳоти руҳ уни тарк этади. Яна муқаддас китобларда айтиладики, тана ўлгандан кейин руҳ икки кун давомида ерда қолади. Шу кунлари у ўз танаси атрофида чарх уради, ўзи яшаган уйни сайр қилади, тириклигида борган севимли масканларига боради. Бу руҳнинг ердаги ҳаёт билан видолашуви саналади. Бу сайр мобайнида руҳга қўриқчи фариштаси ҳамроҳлик қилади. Агар бу одам ҳаёт пайтида саховатли, меҳрибон ҳисобланган бўлса, руҳ ўша икки кун ичида бошқаларга яна қайсидир жиҳатдан ёрдам беришга интиларкан…
Сўнгра руҳ олти кун давомида Яратганнинг жаннатини ташқаридан томоша қилиб завқ олади. Шу муддат оралиғида ердаги қийноқлар, оғриқлардан тозаланади, танасининг ўлимига тан беради, хотиржам тортади. Агар ёруғ дунёда бу одам кечирилмас гуноҳларга йўл қўйган бўлса, бу гўзалликдан завқлана олмайди. Аксинча азобланади. Надоматлар чекади.
9 КУНДАН СЎНГ…
Одам вафот этиб, тўққизинчи кун етгач, Яратган эгам фаришталарга бу руҳни тавбалар қилиши учун олиб келишни буюради. Кейин сўроқ палласи бошланади. Шу куни марҳум ёки марҳума жаннатга тушиши учун яқинлари чин дилдан сўрашлари, дуолар қилишлари лозим бўлади. Аммо бу куни руҳнинг келгуси тақдири тамоман ҳал этилмайди. У қирқинчи кунга қадар муаллақ ҳолда туришга мажбур этилади. Яқинлари дуода давом этаверишлари керак. Тўққизинчи куни албатта йиғилиб, яхши хотиралар билан марҳум ёки марҳумани ёдга олишлари, у ҳақда фақат яхши сўзларни тилга олишлари зарур.
9 ва 40 кун оралиғида қийналаётганларни кўриб тавба қилиши учун фаришталар руҳга дўзахни кўрсатишади. Бу кунлар давомида руҳ ўзи йўл қўйган гуноҳларнинг 20 таси бўйича синов жараёнини бошдан ўтказади. Мана шу синовлар у жаннатда абадий қолишга арзийдими, йўқми, кўрсатиб беради. Руҳнинг камроқ азобланиши учун яна яқинларидан дуолар талаб этилади. Синовлар якун топгачгина руҳнинг келгуси тақдири ҳал бўлади. Агар шу синовлардан ўта олмаса, у абадул-абад дўзахга ташланиши мумкинлиги ҳам муқаддас китобларда кўрсатиб ўтилган.
40 КУНДАН СЎНГ…
Қирқинчи куни руҳ ёруғ дунёдаги ҳодисаларни унутади. Афсусланмайди. Пароканда ҳам бўлмайди. Оллоҳ кўрсатган жойда абадий қолади.
Агар жаннатга тушса, абадий мамнунликда, хотиржамликда, Оллоҳнинг паноҳида бўлади. Дўзахга тушса, аксинча, хотиржам торта олмайди. Оллоҳнинг қаршисига келиб тавба қилиши учун ҳам имконият берилмайди. Мангу ердаги қилган гуноҳларидан афсуслар чекиб дўзах оловида куяди.
Қирқинчи куни марҳум ёки марҳумани хотирлаш жуда муҳим экан. Шу куни руҳнинг келгуси тақдири ҳал бўлади. Яқинларига хурсандчилик қилиш, кулиш тавсия этилмайди. Қолаверса, олти ой ва бир йилда ҳам қабристонга бориб марҳумнинг ҳақига дуолар ўқиш ортиқчалик қилмайди.
ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛГАННИНГ ҲОЛИ ЎЛГАНДАН КЕЙИН ҚАНДАЙ КЕЧАДИ?
Муқаддас китобларда айтилишича, жонига қасд қилиш ҳам қотиллик жиноятига тенглаштирилади. Негаки, бандасини худо яратади. Демак, жонини олиш ҳам фақат унинг ҳақи. Бандалар бировнинг ҳам, ўз жонини ҳам олишга ҳақли эмас.
Кўпчилик жонига қасд қилиб ўлган одамнинг руҳи худойимнинг сўроқ-саволигача ҳам етиб бора олмайди. Тўғридан-тўғри дўзахга ташланади, деб ўйлайди. Аслида сал бошқачароқ. Ўз жонига қасд қилиб ўлган одам руҳи танадан ажралиб чиққач, арши аълога қараб талпинади. Аммо барча дарвозалар бу руҳ учун ёпиб қўйилади. Шундан кейин у ортга қайтиб танаси билан қайта бирлашишга уринади. Бунинг ҳам имкони бўлмайди. Кўрибсизки, руҳ икки дунё оралиғида қолиб дўзахдагидан-да кучлироқ, даҳшатлироқ азобларга мубтало бўлади. Хуойимнинг кечиришини, авф этишини, шафқат қилишини кутиб яшайди. Бу кўргилик бировни ўлдирганларнинг руҳи учун ҳам тааллуқлилигини унутмаслик керак.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|