1. Одам мияси 80-100 миллиард дона асаб тўқималари (нейронлар) дан иборат.
2. Миянинг чап қисми ўнгига нисбатан 200 миллионта кўпроқ нейронларга эга.
3. Одам миясидаги нейронлар ҳажми энига атиги 4 дан 100 микрометргачани ташкил этади.
4. Олимларнинг изланишлари аёл миясидаги кулранг моддалар эркакникига нисбатан кўпроқ эканини кўрсатган.
5. Ақлли одамларнинг миясида кулранг моддалар бошқаларникига нисбатан кўпроқ бўлади.
6. Одам миясининг 40 фоизини кулранг тўқималар эгаллайди.
7. Одам миясидаги оқ моддалар жами 60 фоиз майдонга жой бўлган.
8. Масалан, одам юраги учун ёғ зарарли ҳисобланади. Аммо мия учун жуда фойдалидир.
9. Одам миясининг ўртача вазни 1, 3 килограммга тенг.
10. Мия танамизнинг 3 фоиз қисмини эгаллайди. Аммо биз қабул қилаётган кислороднинг 20 фоизига эгалик қилади.
11. Мия ўзидан жуда катта миқдорда электр қувватини ишлаб чиқаради. Ҳатто, уйқудаги миядан тараладиган электр қуввати битта 25 ваттли лампочкани ёқа олади.
12. Мия ҳажми ақллилик даражамизни белгиламайди. Бу аллақачон олимлар тарафидан исботланган. Масалан, Эйнштейннинг мияси ҳажми ўртачадан ҳам кичикроқ бўлган экан.
13. Эснаганда мия салқин тортади. Уйқусизлик ва кам ухлаш эса аксинча миядаги ҳароратни оширади.
14. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, одамнинг миясида бир кунда ўртача 70 000 та хаёл айланади.
15. Мия ичкарисидаги ахборот соатига 1, 5 дан 440 километргача тезликда керакли нуқтага етказиб берилади.
16. Врачлар айтишадики, миянинг ривожланиши 25 ёшгача давом этади.
17. Одам ошқозонида иккинчи мия деб номланган мавжудлик ҳукм суради. У кайфият ва иштаҳани назорат қилади.
18. Ниманидир инкор қилиш ёки нимадандир бош тортиш жараёнида ҳам миядаги жисмоний оғриқ учун жавобгар ҳудудлар ишлайди.
19. Миндалин миянинг бир қисми ҳисобланиб, унинг вазифаси қўрқув ҳиссини назорат қилишдан иборат. Агар у олиб ташланса, одам қўрқув нелигини билмас даражага етади.
20. Одам қанча ақлли бўлса, унинг мия билан боғлиқ хасталикка чалиниш хавфи шунча камайиб боради.
21. Миядаги оқ моддаларнинг 70 фоизи, кулранг моддаларнинг 84 фоизи сувдан иборат.
22. Мия юқори даражада ишлаши учун кўпроқ сув ичиш керак бўлади.
23. Одам танаси эрталаб миядан олдинроқ уйғонади.
24. Ҳар дақиқада одам миясида 750 миллилитр миқдорда қон айланади.
25. Одам миясининг 60 фоизи ёғлардан ташкил топган.
26. Ахборотларни унутиш мияга ижобий таъсир кўрсатиб, асаб тизимининг эгилувчанлигини оширади.
27. Қўл телефонлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш мия саратонини келтириб чиқаради.
28. Альберт Эйнштейннинг миясини 20 йил қидириб ҳам топа олишмаган. Кейин маълум бўлганки, уни паталоганатом ўғирлаб қўйган экан.
29. Одамнинг мияси ҳеч қачон дам олмайди. Ҳатто, уйқуда ҳам ишлаб туради.
30. Болалар билан кўп суҳбатлашиш ва китоб ёки газетани овоз чиқариб ўқиш мия ривожланишини таъминлайди.
31. Миямизнинг чап ярим шари тананинг ўнг тарафини, ўнг ярим шари эса тананинг чап тарафини назорат қилади.
32. Қулоқлар шанғиллаши ҳам миянинг функцияларидан бири экан.
33. Миядаги қон томирларнинг умумий узунлиги 100 000 милдан иборат.
34. Мия 6 дақиқагача кислородсиз яшай олади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|