TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
ОДАМ ҚАРИШИНИНГ УЧТА БОСҚИЧИ (ТИББИЁТ ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…)
Стаэнфорд университети олимлари таддиқотлар давомида одам қаришининг алоҳида босқичларини аниқлашди. Бу жараён учта босқичдан иборат экан. Аниқроғи, бизнинг қариш палламиз 34, 60, 78 ёшда тезлашаркан. Яъни, шу ёшда қон плазмасидаги оқсиллар тузилиши ўзгаради. Шунинг натижасида қариш жараёни бошланади.
Олимлар яқин вақтлар ичида худди шу жараёнга асосланган ҳолда қариш туфайли юзага келадиган хасталикларга қарши курашнинг янада аҳамиятлироқ усулларини яратишга бел боғлашган.
ОДАМЛАРГА ЖАРОҲАТ ЕТКАЗАДИГАН УСКУНА НИМА?
Бу ускуналардан дунё аҳлининг деярли барчаси фойдаланади. Усиз ҳаётини тасаввур қила олмайди. Ўша ускуна смартфонлардир. Смартфондан тараладиган заҳарли нурларнинг кўзга, бош мияга, юрак ва яна бир қатор тана аъзоларимизга салбий таъсири ҳақида кўп гапирилган. Аммо бундан бошқа ўта хавфли жиҳати хусусида негадир кам гапирилади. Аниқроғи, смартфондан фойдаланиш қоидаларини, вақтини, тартибини унутганлар учун бу ускуна кушанда вазифасини ўташи тайин. Тасаввур қилинг, йигит ёки қиз қулоғига наушник таққан ҳолда кўчада кетяпти ёки катта йўлни кесиб ўтяпти. Ёки бўлмаса, автомобил рулини бошқараётган ҳайдовчи астойдил смартфон орқали ким биландир гаплашиб кетмоқда. Бундай ҳолатларни санаб саноғига етиб бўлмайди. Ана шу одатлар эса 1998-2017 йиллар оралиғида 3 ммиллион нафарга яқин одамни ўлимга юз туттирди. Американинг ўзида 76 минг киши смартфоннинг қурбонига айланган. Шунинг учун смартфон деб аталмиш замонавий ускуналардан тўғри фойдаланишимиз лозим экан. Олимлар ҳам барчага шундай маслаҳат беришмоқда.