TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Ҳаммаси зўр кетаётганди. Стадионда 30 та эмас-у, бирор юз одам бор эди, у ёқ-бу ёқларини ҳисобга олмаганда. Хуллас, «Тоттенхэм» учун бари ажойиб эди. 27-дақиқада ҳар доим қовоғи осилиб турадиган Жозе Моуриньо шогирди Бергвейн Жозенинг олдинги шогирдларини териб ташлади-да, шунақанги қаттиқ зарба бердики, тўп дарвозабон бечоранинг қўлини қайириб, тўрга бориб тушди. Ҳисоб биринчи бўлимда бошқа ўзгармади. У иккинчи бўлимнинг саксонинчи дақиқаларигача ҳам қилт этмай турганди. Бироқ ўша саксонинчи дақиқага келиб Погба қилиқ чиқариб қолса денг. Ҳе йўқ, бе йўқ, ўхшатиб йиқилдики, ҳакам тугул, беш-олтита телевизор орқали ҳар битта футболчининг қулоғининг қимирлашигача кузатиб ўтирганлар ҳам лаққа ишонишди. Ўн бир метрлик жарима тўпини Фернандеш қойиллатиб ташлади. Шу билан ўйин биру бир ҳисобда якунланди.