1. Оққуш ўрдакбурунлар оиласига мансуб.
2. Оққуш ўзининг гўзаллиги, узоқ умр кўриши билан бошқа қушлардан кескин фарқланади.
3. У Европадаги энг йирик сувда сузувчи қуш ҳисобланади.
4. Туридан қатъи назар оққушнинг узунлиги 120-180 см, вазни 15 килограммгача етади.
5. Бу қушлар ерда юришни хуш кўрмайди. Асосан сувда ҳаракатланади.
6. Оққушнинг эркаги ва урғочиси деярли бир-биридан фарқланмайди. Фақат ҳажми ва вазни бўйича фарқланиши мумкин.
7. Оққуш айрим қушларга ўхшаб жуфтига содиқ эмас. Жуфти ўлса, у ўзига бошқа жуфт топиб яшайверади.
8. Оққуш танасида 25 мингтадан ортиқ пат мавжуд. Пат тушиш мавсумида жуда кўп патидан жудо бўлади. Шунинг оқибатида маълум муддат парвоз қила олмайди.
9. Ўрдакбурунлар оиласида оққушлар ўзининг узун бўйни билан ажралиб туради. Қора оққушнинг бўйнида 23 та умуртқаси бор.
10. Патлари шу қадар мустаҳкамки, оққушга ўта совуқ иқлимда ҳам совқотмаслик учун етарлича имкон яратади.
11. Оққушнинг кўриш имконияти жуда юқори. Бу сув остида ҳам ўлжасини дарров пайқаш, кушандалардан ўз вақтида огоҳ бўлиб қочиб қолишни таъминлайди.
12. Оққушлар рекорд даражадаги баландликда, аниқроғи, 8500 метр юқорида ҳам сира қийналмасдан учади.
13. Оққуш уй шароитида 30 йилгача умр кўради.
14. Оққушлар ўз тўдасига жуда меҳрибон. Масалан, қариндошидан кимдир хасталаниб қолса, то тузалмагунча ўзга ҳудудларга учиш амалини ортга суради.
15. У инни ўзгалар назаридан пана жойга қуради. Йирик сув ҳавзаларининг ўт-ўланлар қалин жойини танлайди.
16. Қора бўйин оққуш соатига 65 км тезликда учади.
17. Урғочи оққуш 4 тадан 8 тагача тухум қўяди. Болалари 35 кун деганда дунёга келади.
18. Қора оққуш бошқаларидан фарқли ўлароқ, ёввойи табиат қўйнида 10 йилгача умр кўради.
19. Оққуш болалари юнгдор кўринишда туғилади. Туғилганда уларнинг ранги кулранг бўлади. Уч йилдан кейингина доимий рангга эга бўлади. Дунёга келгач, орадан бир неча кун ўтиб оққушчалар ота-онаси билан бирга сувда бемалол сузиб юра олади. Оққушлар оиласи бир-бири билан жуда иноқ. Болалари туғилгандан кейин узоқ йиллар ота-онаси билан бирга ҳаёт кечириши мумкин.
20. Хавф туғилса, оққуш ўзининг бақувват қанотлари билан бир уриб кушандасининг суякларини синдириб ташлайди.
21. Оққушчалари бўлса, ота-онаси уларни ҳимоя этиш мақсадида ўта агрессив қушга айланади.
22. Оққушлар қўлга жуда тез ўрганади. Уларни яхшилаб боқсангиз бас, ҳеч қачон кетиб қолишмайди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|