TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Яқинда Тожикистоннинг Рашт водийсида яшовчи Мавжигул Ғарибова адолатсизликка учрабди. Ўғилларидан бири Жунайдулло Худоёров Душанбедаги №4- колонияда жазо муддатини ўтаётган экан. Она-да, Раштга президент Имомали Раҳмон ташриф буюрганидан, фуқаролар билан очиқ мулоқот қилишни режалаштирганидан хабар топди-ю, ўша ёққа чопди. У ерда одам кўп эди. Ҳаммалари президент билан юзма-юз кўришиш, суҳбатлашиш, муаммоларини тўкиб солиш илинжида турарди. Аммо Рашт туман ички ишлар бўлими ходимлари Мавжигул опани, яна бир неча одамни оломон орасидан ажратиб олиб бўлимга элтишди. Ўша ерда уларни олти соат давомида мажбуран ушлаб туришди. Ваҳоланки, Мавжигул опа ўғли ноҳақ қамалганини қоғозга туширган, шу мактубни шахсан президентнинг қўлига топширмоқчи эди. Қўйишмади. Имкон беришмади.
Тожикистон раҳбари Рашт водийсига 24 июн куни ташриф буюрган. 27 июн куни туманда ташкил этиладиган «Бирдамлик куни» байрамида иштирок этиб, бунга қадар аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот қилишни мўлжаллаган экан.
Мавжигул опанинг ўша ўғли Жунайдулло Худоёров Тожикистонда фаолияти тақиқланган «Салафийлар» ҳаракати аъзолари билан ҳамкорлик қилганликда айбланиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Аммо Жунайдуллонинг айтишича, у интернет сайтларида Рашт туман раҳбарларини танқид остига олгани сабабли туҳмат билан қамаб юборишибди.