Юлдузлар жарроҳга ҳар доим ҳам ташқи кўринишини ўзгартириш ёки мафтункор бўлиш учун мурожаат қилавермайди. Уларнинг соғлиғида ҳам жиддий муаммолар кузатилиши ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини бошидан ўтказишлари мумкин.
Селена Гомес
Селенага қизил волчанка, яъни тери силининг бир тури ташхиси қўйилган. Бир қанча аъзолар, хусусан, юрак, тери ва буйрак фаолиятининг ёмонлашувига сабабчи бўладиган ушбу касаллик ҳақида хонанда 2013 йилда хабардор бўлган. Шундан кейин унинг ҳаётида касаллик билан боғлиқ муаммолар кузатилган: кучли депрессияга тушган, кимётерапия курсларига қатнаган. 2017 йилда дугонаси Франсия Райсадан унга буйрак кўчириб ўтказилган. Селена бошидан шунча муаммоларни кечирганига қарамай, бугунги кунда ўзини аъло даражада ҳис қилади.
Гэри Бьюзи
Гэри Бьюзи 1988 йилда мотоциклда ҳалокатга учраган. Шундан кейин жарроҳлик амалиёти давомида юлдуз клиник ўлимни бошидан кечирган. Берган интервьюларидан бирида Гэри ўша вақтда кўзига фаришталар кўринганини таъкидлайди.
Анжелина Жоли
Анжелина Жоли 2015 йилда саратон хавфи сабаб икки марта профилактик масектомия қилдиришига тўғри келган. Бундан ташқари, Жолида тухумдон ва бачадон найчаларини олиб ташлаш жарроҳлик амалиёти ҳам ўтказилган. Саломатлигидаги ушбу муаммолар сабаб биологик фарзанд кўра олмайдиган актриса руҳан тушкунликка тушиб қолмаган, қайтанга асраб олган фарзандлари билан бахтли ҳаёт кечиради.
Серена Уильямс
Агар шифокорлар вақтида теннисчи ўпкасида тромб борлигини аниқламаганида Серена ҳаёти фожиали якун топиши мумкин эди. Оғир спорт жароҳатидан кейин спортчига ўпка артериясида тромбоэмболия ташхиси қўйилган ва у жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган. Бугунги кунда Уильямснинг саломатлигида муаммо йўқ.
Оззи Осборн
Оззи ҳаётида бахтсиз ҳодисалар кўп бўлган, лекин 2003 йилдагисини энг жиддийси деб аташ мумкин. У «вездеход»ни бошқариш давомида бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида ўмров, қовурға суяги ва умуртқа поғонасидан жиддий жароҳатланган ва зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Эмилия Кларк
«Тахтлар ўйини» сериалининг юлдузида 2011 йилда бош мия аневризми кузатилган. Ювиниш хонасида тўсатдан ҳушини йўқотган актриса тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган. Мураккаб жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган Кларк бироз муддат гапира олмаган ҳатто. Орадан икки йил ўтиб бош миянинг иккинчи ярим шарида ҳам аневризм кузатилган ва актриса иккинчи марта операция қилинган.