Кунларнинг бирида бадавлат бир ёш эркак ўзининг янги харид қилиб олган чет эл машинасида завқ билан мусиқа тинглаб елдек учиб борар эди. Бироқ, йўл четида ўтирган болаларни кўрдида машинасини секинлаштириб ўтиб, яна тезликни оширмоқчи эди хамки, шу вақт машинасига бир тош келиб урилди. Машинасини тўхтатган эркак жахл билан машинасидан тушди-да, тош отган болакайни ёқасидан олиб силтаб бақира бошлади: – «Ахмоқ бола! Қайси калланг билан машинамга тош отдинг?! Биласанми бу машина қанча туришини.?» Шунда болакай кўзида ёши билан қалтироқ овозда деди: – «Узр амаки. Мен сизга ва машинангизга ёмон ниятда тош отмадим. Мени кечиринг. Ойижоним ногиронлар аравасидан йиқилиб тушди. Ойижонимни кўтариб аравага ўтказишга кучим етмади. Бир неча соатдан буён ўтган машиналардан ёрдам сўрадим, аммо хеч ким тўхтамади ҳам, аҳамият ҳам беришмади. Кейин мажбур бўлдим шундай йўл тутишга. Бўлмаса сиз хам тўхтамас эдингиз.!» Машина ҳайдовчиси ногирон онаизорни аравасига ўтказар экан, томоғига захарли тош тиқилиб, кўзларидан беихтиёр ёшлари шашқатор оқар эди.
У одам ушбу машинасида бир неча йил юрди. Хар сафар машинасини таъмирлаш учун берганида ўша тошдан қолган изни асло таъмирлатмас эди. Сабаби ўша тош изи унга одамийлик хақида сабоқ берган эди:
– «Агар сен атрофингдагиларни унсиз, фарёдсиз қалб оғриқларини хис этмасанг сенга тош отилади..!» Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|