1. Оқ қайиннинг энг метин тури бу Шмидт оқ қайинидир. Унинг танасини болта билан чопиб бўлаклай олмайсиз. Бунинг учун махсус ускуна талаб этилади.
2. Ер юзида оқ қайиннинг юзлаб турлари мавжуд.
3. Оқ қайиннинг майда тури бор. Унинг бўйи 1, 5 метргача етади холос.
4. Оқ қайиннинг уруғи шу қадар майда ва енгилки, уларнинг 5000 донасини йиғиб тарозига қўйсангиз, 1 граммгина вазнга эгалигини кўрасиз.
5. Оқ қайиннинг урғочи ва эркаги мавжуд. Урғочининг новдалари икки ёнга қараб ўсса, эркагиники фақат юқорига қараб ўсади.
6. Оқ қайин ёнганда ўзидан қурум ажратмайди.
7. Дунёга машҳур Фабеерже тухуми айнан оқ қайин танасидан ясалган.
8. Ёши улуғ оқ қайин бир кеча-кундузда 4-5 литргача мазали ва организм учун фойдали шарбат ҳадя этади.
9. Оқ қайин Антарктидадан бошқа ҳамма ерда ўсади.
10. Россиядаги оқ қайинлар 190-200 ёшга етганда, бўйи 20 метрга тенг бўлади. Айрим оқ қайинлар 400 йилгача ҳам яшайди. Уларнинг бўйи қариган чоғида 40 метрни ташкил этади.
11. Оқ қайин беор дарахт. У ботқоқликда ҳам, тошлоқ ерларда ҳам ўсаверади.
12. Россиядаги кўплаб қишлоқларда оқ қайиннинг новдасини ем сифатида қорамолларга беришади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|