Нурсултон Назарбоевнинг невараси, мамлакат сенати собиқ раиси Дарига Назарбоеванинг ўғли Ойсултон Назарбоев вафот этди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон Zakon нашрига асосан хабар қилди.
Бугун кечаси Лондонда Ойсултон Назарбоев вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, унда юрак уриши тўхтаган. Ўлимнинг асл сабаби аниқлаштирилмоқда.
Ойсултон 30 ёшда эди.
Ойсултон Назарбоевнинг таржимаи ҳоли
Ойсултон Рахатович Алиев – қозоғистонлик футболчи, бизнесмен, Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси ва Дарига Назарбоеванинг ўғли.
Сандхерстдаги Британия Қироллик ҳарбий академиясини (2009-2010й.), КИМЭП университетининг бизнес бошқаруви магистратурасини (Олмаота) битирган.
У Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармасида ишлаган (2012-2013).
Отаси Австрияда элчи бўлиб ишлаган вақтда у "Адмира Ваккер” клубида футбол билан шуғулланишни бошлаган. 2006 йилда у «Рахат» учун Қозоғистон биринчи лигасида иккита ўйин ўтказган, 2007 йилда «Олма-Ота» «Железнодорожник» клуби таркибида бўлган. 2006 йил футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этди.
Икки-уч ой «Челси» академиясида ўтказди. Англия чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.
2017 йил феврал-октябр ойларида – Қозоғистон футбол федерациясининг ФИФА, УЕФА ва миллий ассоциациялар билан алоқалар бўйича вице-президенти.