![](/_nw/49/88067554.jpg)
Бугун, 21-ноябр куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ММА бўйича Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган GFC 20 мусобақасининг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов билан талабалар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан UFC’нинг енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга мурожаат қилдилар.
-Илм олишда нималарга эътибор бериш керак…
-Нафақат илм олишда балки, ахборот алмашишда ҳам унинг манбасини аниқлаштириш керак. Бу нимага керак. Энг аввало ўзингизга керак бўлмаган ахборотларга вақтингизни сарфламайсиз. Иккинчидан, мукаммал билимга эга бўласиз. Сизга бир мисол келтираман. Буюк ватандошингиз Имом ал-Бухорий Ҳадислар тўплашда ва уни саралашда амалга оширишган ишларга назар солинг. Ҳар бир Ҳадисни охирги манбасигача текширишга бел боғлаган. Ҳозир кўриб турибсизки буюк аллома томонидан амалга оширилган иш қанчалик улуғвор.
-Қайси китобни ўқиши ҳақида…
-Оскар Эгернинг "Дунё мамлакатлари ва халқларининг умумбашарий тарихи” асарини ўқиш менга ёқимли. Унда барча халқларнинг тарихи, маданияти, тили, аҳолиси ҳақида маълумотлар билан танишиш мумкин.
-Илм ўрганиш ҳақида…
-Инсон доимо илм ўрганиши керак. У ҳаттоки 70 ёшдан ошса ҳам илм ўрганишдан тўхтамаслиги керак, деб ҳисоблайман.
-Спортчи бўлмаганида қайси касбни танларди…
-Спортчи бўлмаганимда балким помидор сотувчиси ёки уни етиштирувчи бўлардим (залда кулгу). Қандай касб эгаллашимдан қатъий назар меҳнат қилишдан тўхтамасдим. Спортда эришган ютуқларим ҳам машаққатли меҳнат натижаси, деб ҳисоблайман. Инсон меҳнат қилишдан қочмаслиги, ўз устида ишлашдан чекинмаслиги керак.
Тадбир сўнгида Ҳабиб Нурмагомедов энг яхши савол эгаларига ўз эсдалик совғаларини топширди ва ТДИУ талабаси билан жангдан олдинги кўз уриштириш тадбирини амалга оширди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбай Шарипов ва Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори Қаландар Абдураҳманов Ҳабиб Нурмагомедовга ташриф учун ташаккур изҳор қилиб, эсдалик совғаларини топширдилар.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|