«Муҳташам юз йил» сериалини томоша қилганлар Нурбону султонни яхши танишади. У султон Сулаймоннинг ўғли Селимга канизак сифатида тақдим этилган. Кейинчалик Селим империя тахтини эгаллагач, у эрининг ичкиликка берилганидан унумли фойдаланган ҳолда усмонийлар империясини деярли юз фоиз ўзи бошқарган.
Қуйида Нурбону султон ҳақидаги тарихий ва қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Тарихий маълумотларда ёзилишича, Нурбону Венецианлар сулоласида юқори лавозимни эгаллаган амалдорнинг никоҳсиз туғилган фарзанди эди. Отаси Николо Веньеро — Венеция ҳукмдорининг акаси, онаси эса Виоланта Баффо исмли аёл эди. Никоҳсиз туғилган бу қизга Сисилия дея ном беришган.
2. Селим шаҳзодалик пайтида Нурбону унинг ётоғига кириш имконига эга ягона канизакка «фаворитка»га айланган. Лекин ҳаёти давомида Селимга биргина шаҳзодани ҳадя эта олган холос. Қолган тўрт фарзанди қизлар эди.
3. Ўғли Мурод кейинчалик отасининг ўлимидан кейин империя тахтини эгаллаган.
4. Тарихий маълумотларда Нурбону ўғли Муроднинг фавориткаси София султонга яқин қариндош бўлган.
5. Селим империя тахтига ўтиргач, Нурбонуни расмий никоҳига олган.
6. Айтишларича, Нурбону Селимга биргина шаҳзодани ҳадя эта олиши туфайли у бошқа канизакларни ётоғига чорлай бошлаган. Аммо биронтаси уни Нурбонудек сеҳрлай олмаган. Бундан ташқари, уларнинг ҳеч бири Селимга бир нафардан ортиқ фарзанд тортиқ эта билмаган.
7. Нурбону оламдан ўтгач, ўғли султон Мурод онасини султон Селимнинг ёнига дафн эттирган. Нурбонугача бундай шарафга ҳеч бир волида муваффақ бўла олмаган. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|