Буюк башоратчи Нострадамус ҳануз дунё олимлари томонидан чуқур ўрганилмоқда. У ёзиб қолдирган башоратларнинг таржима қилинмаган вариантлари ҳали бир дунё. Қуйида 2020 йил учун Нострадамус ёзиб қолдирган башоратлар билан танишамиз.
УРУШ
— Қора денгизга олов ва тиғ билан қуролланган Персия яқинлашиб келади. Нияти Трапузендни эгаллаб олиш…
— Фарос ва Митилен устида Қуёш титрайди.
— Араб қони Адриатика тўлқинларига қоришиб кетади…
Бу башоратларнинг таржимаси шундайки, Эрон (Персия) Грециянинг Фарос ва Митилен оролларига бостириб киради. Миср ва Туркияга ҳам ҳужумлар амалга оширилади. Лекин бу ҳужумлар кимга тегишли бўлиши тушириб қолдирилган.
Мусулмон давлатлар Европани эгаллаб дунёда ягона Ислом дини амал қилиши учун курашишади. Олимлар башоратлар қанчалар ҳақиқатга яқинлигига ҳозир Эрон ҳудудида содир бўлаётган воқеаларни, Исроил, Греция ва Эрон ўртасидаги муносабатлар қалтислаша бораётганини мисол сифатида келтириб ўтишди.
ДИН
Нострадамус 2020 йили Европадаги насроний дини, черковлар таъсир кучини йўқота боришини башорат қилган.
— Ўлат ва қилич у қадар буюк қудратга эга бўлмайди.
Баланд қоя устида турган кимсалар пастга қулайди.
— Кема ҳалокатга учраганини кўрган аббат ўлим топади…
Олимларнинг таржима қилишича, Нострадамус бу гаплари билан Европадаги католиклар, насронийлар черковлари ўз таъсир кучини йўқота боришига ишора қилган. Аммо бу ҳолат 2020 йили бошланса, бир йилда тўхтаб қолмайди. 2021 йили ҳам шу ҳолат кузатилади. Башоратчи бу ўринда жуда тўғри башоратларни илгари сурган. Негаки, Европа давлатларида, насронийлар, католиклар черковларида педофилизмнинг кучая бориши, руҳоний бўла туриб шундай мараз иллатларга эгалар албатта яқин вақтларда инқирозга юз тутади. Худонинг ўзи уларни жазолайди.
СИЁСАТ
Нострадамус 2020 йили Россия сиёсат саҳнасида муҳим қадамлар ташлашини башорат қилган. Бу давлат кўп мамлакатлар билан иттифоқ тузади. Лекин Нострадамус айнан қайси давлатлар эканини айтмаган. Ҳойнаҳой, собиқ совет республикалари бўлса керак.
— Норнегра, Дакия ва Британия ороллари ваҳимада қолади.
— Романлар даҳоси галл қонига мансублар қалин ўрмонга ҳайдаб солинади…
Бу ерда башоратчи Норнегра деганда ҳозирги Норвегияни, Дакия ўрнида Югославияни назарда тутган. Галль қонига мансублар деганда эса Трампни назарда тутган. Галль қонига мансублар — бу шотландлар ҳисобланади. Башоратчининг башоратида Трамп Россия ва унинг иттифоқдошлари қудратини кўргандаёқ, ортга чекинишга тутиниши айтиб ўтилган. Европа давлатлари ҳам Россия иттифоқдошлари кўпая боришини кўргач, саросимада қолиши кўзда тутилган.
Албатта буларнинг барчаси сиз-у биз каби Худонинг бир бандаси илгари сурган тахминлар холос. Эртага нима бўлишини фақат Оллоҳнинг ўзи билади.
Астағфирилло!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|