Оиладаги энг аянчли муаммолардан бири бўлган ва муаммо эмас аслида фожеа дейилмиш гиёхвандлик хақида эшитсам кўз ўнгимда "Ўтов” фильмидаги отанинг ўз гиёхванд ўғлини ерга кўмиб қўйиб даволаш услуби намоёнланиб туради. Айниқса бугунги хабарларда уни янада яққолроқ сезмоқдаман...бироқ.. Ўша фильмда ердан боши чиқиб турган ўғилга отанинг овқат едириши , чўмилтириши ва юзларини артиб қўйиш лавхалари оталик мехр кучини сездирган бўлса не ажаб? Хозирги даврга келиб бундай оилавий мехр қай тус олмоқда?
13-14 ёшлик болакайни баданини моматалоқ қилиб калтаклашда уни давр вабосига айланган лирикага муккасидан кетганлик , ўғирлик ва ахлоқсизликда айблаб бахона қилиниши барибир ақлимга сиғмаяпти. Подвал зах бўлгани учун, бу гўёки гиёхвандлик захрини олиши ва калтаклашни эса тарбия билан изохланишини хечам қабул қила олмайман.
Гиёхвандликдан даволаш учун мажбурий даволаш учун шифохонага ётқизишдан эл юрт олдида ОР ҚИЛГАН бу оилани ВАХШИЙЛИГИ билан ШАРМАНДА бўлишга рози бўлиши кечирасизу рости хам оилавий рухий касал эканини тасдиқламай илож йўқ!
Бундай вахшийликка бошқа таъриф йўқ! Реалити видеолар кетма-кетлиги, камерага мехр-мухаббатни емаган тарзда ўйнаб беришни томоша қилишда очиғи миям синди. Нахотки ўзларини четдан кўриб жирканишмади? Майли орангизда бирингиз тентакдир, бошқангиз гиёхванддир аммо нахотки бутун бошли бир оила жинни?!
Болани видеога олаётган онани ўз фарзандини шу ахволда кўриб видеога бамайлихотир олиб, саволлар бераётганидаги совуққонлиги.....этимни титратди очиғи.
Худди бир бегона инспектор аёл видеога олаётгандек. Ўша жиноятларни кўравериб "қотиб” кетган инспекторлар хам бу қадар совуққонлик билан савол беролмаган бўларди, тўғриси...
Ва бу шахс-она!
Актриса бўлиб бир вақтлар танилгану кейинчалик ғалати хатти-харакатлари ва ахлоқсизлиги билан хаммани кўнглини қолдира бошлаган шахс...
Актёрлик махорати унутилиб фақатгина салбий хабарлар билан ёдга олинадиган одам шунча йилни бадалига "мана сенларга”- деб йил бошидан шов-шувлар марказида бўлди.
Тўғри , (балки) соғинган диққатни минг карра олди аммо, қай усул билан? Нимани бадалига?
Шармандалик ва ғазабларга дучорлик билан. Қизиғи, шунча йиллик унутилган актёрлик махорати бу воқеларда хам синалган бўлса-да, хеч бўлмаса ўз касбини хам бу вазифада эвлай олмади.
Қарсаклар йўқ, қойил қолинмади....Ачиниш?
Йўқ! Энди йўқ!
Фақат, бола эссиз бу оилага... Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|