Молия вазирлиги Пенсия жамғармасининг ун ва қолипли нон олиш учун компенсация берилиши тўғрисидаги тушунтиришини эълон қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2019 йил 14 октябрдаги 866-сон) билан ун нархининг давлат томонидан тартибга солиниши бекор қилинди.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун тўланаётган пул компенсацияси миқдори оширилди: илгари БҲМнинг 10 % (22 300 сўм) белгиланган эди. 2019 йил 1 октябрдан ойига 50 000 сўм тўланади. Компенсация олувчилар тоифаси сони 9 дан 11 гача оширилди. Шу туфайли 1 октябрдан компенсация олувчиларнинг умумий сони 18,5 %га – 2 миллион кишигача (оила) ошди.
Тўлов суммалари ошганлигини ҳисобга олган ҳолда Молия вазирлиги октябрдан декабргача бўлган даврда (декабрь ҳам ҳисобга киритилади) компенсация олувчилар учун 189 миллиард сўм миқдорида қўшимча маблағ ажратилишини таъминлади (125 миллиард – Пенсия жамғармаси линияси бўйича реципиентлар ва 64 миллиард – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали). Умуман олганда, 2019 йилда компенсация тўловлари учун Давлат бюджетидан 604 миллиард сўм йўналтирилади.
Компенсация тўловлари юзасидан назорат қуйидаги тартибда амалга оширилади. Пенсия жамғармасида пенсия ва нафақа олувчиларнинг ягона ахборот базаси ишлаб турибди. Унда компенсация олишга ҳақли бўлганларга автоматик тарзда тўлов тайинланади. Ҳар ойнинг 3-санасигача дастурий мажмуа ёрдамида қайдномалар шакллантирилади ҳамда «Халқ банки» АК ва тижорат банкларининг тегишли филиалларига электрон шаклда юборилади.
Тўловни пластик карточкага оладиганларга маблағлар ҳар ойнинг бошида уларнинг ҳисобрақамларига автоматик равишда ҳисоблаб ўтказилади. Нақд шаклдаги компенсациялар «Халқ банки» АКнинг кўчма кассалари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида пенсия тўлови билан бир вақтда тўланади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|