TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
НОМУСИ БАДАРҒА ЭТИЛГАН ҚИЗ… (ёки ҳайвоний ҳирс қулига айланган эркак)
Бу қизнинг исми-шарифи хавфсизлигини кўзда тутган ҳолда сир тутилган. Ўзининг тан олиб айтишича, 10 ёшдалигида ўгай отаси унинг номусини поймол қилган. Бу жуда узоқ вақт давом этган.
— Ҳа, ўшанда мен 10 ёшда эдим, — дейди қиз. — Ойим касалхонада ишларди. Бир куни кечаси, ойим сменадалигида энди кўзим илинган экан. Ўгай отам кириб келди. У куч ишлатиш йўли билан кийимларимни ечди ва мени бағрига босди. Унинг ҳаракатларидан жоним оғриди ва оғриққа бардош бера олмай, ҳушимдан кетдим. Ўша-ўша ўгай отам мени зўрлашни одат қилди. Агар бировга чурқ этсам, ўлдириб юбориш билан қўрқитди. Ойимга кун бўлмаслигини айтди. Қўрқиб кетдим. Ҳеч кимга чурқ эта олмадим. Аммо 15 ёшга кирганимда ойимга ҳаммасини тўкиб солдим. Қарангки, ойим менинг гапларимга ишонмади. Мени бўҳтон ўйлаб топганликда айблаб калтаклай кетди. Ўгай отам ҳам менинг ёлғон гапираётганимни айтиб туриб олди. 18 ёшга етгач, уйдан кетдим. Мен ёруғ дунёда ёлғиз қолиб кетгандим. Икки марта жонимга қасд қилдим. Омадим чопмади. Шахсий ҳаётимни ҳам йўлга қўя олмадим. Мени болаликдаги қўрқувлар, ўгай отамнинг даҳшатли ҳатти-ҳаракатлари эзарди, ваҳимага соларди. Ҳозир ҳам ҳануз психологга қатнайман.
Бу маълумотни бизгача етказганлар негадир қиз нима учун милицияга мурожаат этмагани ҳақида ҳеч нарса дейишмаган. Сабаби номаълум. Тағин худо билади.