Seshanba, 31.12.2024, 01:10
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Dekabr » 12 » НОМУС ЎТИ…

14:31
НОМУС ЎТИ…
Бу қайғули ҳикояни анча бурун яқин танишларимдан бири куюна-куюна айтиб берганди. Анчагача ўйланиб юрдим. Кимни оқлашни, кимни қоралашни била олмай, ҳалак бўлдим. Охири бир қарорга келдим. Майли, ўқувчининг ўзига ҳавола этганим маъқул. Ажаб эмаски, ҳикояни мутолаа қилган ўқувчилар фожиадан тўғри хулоса чиқаришса ва муносабат билдиришса…

Мардонмаҳаллалик Тожиқул қассобнинг хонадонида тўй айни қизиган пайт эди. Ўртада келин ва куёв тараф яйраб рақс тушар, ердан кўтарилаётган чанг бутун ҳовлини тутганди.

Куёв бўлмишнинг синфдошларидан бири Шуҳрат эса жўраси Билолни ёнига олиб қур-қур шишадаги ароқдан пиёлага қуярди-да, уриштириб ҳам ўтирмай сипқорар, газагига косадаги шўр бодрингдан тишларди.

Тўй охирлай деганда, икковларининг кайфи ошди. Ич қизиб, «гапхона»лари очилди.

Боягина қовуша қолмаган суҳбат бора-бора авж олди. Энди улар ўртадагиларга, тўрда керилганча ўтирган куёвга эътибор ҳам бермай қўйишди. Ароқ таъсирида қандайдир муаммоларни ўтирган ерларида ҳал қилган бўлиб, гоҳи-гоҳида бир-бирларининг қўлларини маҳкам қисиб қўяверишди.

— Сенга бир гапни айтиб қўймасам, сира бўлмайди, — деб қолди бир маҳал Билол. — Нима бўлгандаям яқин жўрамсан.

— Нима гап? — кўзлари сузилиб унга боқди Шуҳрат. — Шунчалик муҳимми?

— Хафа бўлмайсанми? — атрофга ўғринча қараб олгач, сўради Билол.

— Ие, нега хафа бўламан? Сендан-а? Вей, айт тезроқ! Бўлмаса бир уриб… Ха-ха-ха-ха!..

Шуҳрат кулги аралаш Билолнинг юзига бир-икки енгил шапатилаб олди.

— Айт, дедим, жўра, айт! Бир гапни бошлагандан кейин чайналиш керакмас-да!..

— Биласанми?.. Опанг Шоҳида тўғрисида гапирмоқчийдим.

— Нима қипти опамга?

— Бир-икки кўриб қолдим… Хуллас… Шоҳида опанг нариги маҳалладаги Қўчқор бойваччанинг машинасида юрган экан…

— Нима?.. — Шуҳратнинг бирдан ранги ўзгариб, Билолнинг ёқасига чанг солди. — Қайдан олдинг бу гапни? Вей, жавоб берасанми? Менинг опам бировларнинг машинасига чиқадиган аёл эмас, билдингми?!

— Билмадим… — деди Билол ёқасига ёпишган қўлларни силтаб ташлаб. — Мен кўрганимни гапирдим… Биласан-ку Қўчқор бойваччани! Тағин айлантириб юрган бўлмасин опангни…

— Айлантириб?.. Оғзингга қараб гапир! Ҳозир…

— Нимага аччиқланасан? Наҳотки сендай жўрамни алдасам-а? Эртага бир гап бўлса, сенга қўшилиб мен ҳам куяман-ку!..

— Демак… Машинасида кўрдим дегин?..

Шуҳрат бўшашиб жойига ўтирди ва шишадаги қолган ароқни пиёлага қуйиб ичди. Сўнгра сигарет тутатди.

— Хўш, нима қилмоқчисан? — тоқатсизланиб сўради Билол. — Барибир, гаплашиб қўйиш керак у хунасаминан!

— Ҳа, сен ҳақсан! — деди Шуҳрат. — Ундайларнинг адабини бериб қўйиш керак… «Ничего себе!..» Ҳали келиб-келиб менинг опамни машинасига чиқардими у ҳезалак!.. Э, кўрсатиб қўяман у ифлосга!.. Юр тез, юр!

— Қаерга? Ҳали… Тўй тугамади-ку…

— Э, юра қолсанг-чи ғалчалик қилавермай, Билол!

— Хўп, хўп! Кетдик!

* * *


Шуҳрат Билолни тўғри таксичилик қиладиган жўраси Хайриддинникига етаклаб борди ва кела солиб дарвозани тақиллата бошлади.

Орадан бироз вақт ўтиб паст бўйли, ингичка мўйловчаси ўзига ярашиб тушган Хайриддин чиқиб келди.

— Ие, келинглар! — дея жўралари билан бир-бир қучоқ очиб кўришди у. — Дарвозани тақиллатмасдан киравермайсизларми?

— Нега тўйга бормадинг? — сўради Шуҳрат сал гапни айлантирган бўлиб.

— Ҳозир йўлдан келдим, жўра! — Хайриддин ўзини оқлаган бўлиб қизарди. — Битта шу тўйга бормабман. Ота гўри қозихонамиди?..

— Майли, — деди Шуҳрат, — Мен бир илтимосминан келдим.

— Хўп, гап йўқ. Нима бўлди?

— Машинангни опчиқсанг-да, анави Қўчқор бойваччаникига ўтиб келсак, девдим.

— Нимага? Тинчликми?

— Иш бор-да! — Шуҳрат ёнидаги Билолга маъноли қараб қўйди. — Борасанми-йўқми?

— Э, сенга йўқ деб бўларканми?

— Тез опчиқ унда!

— Овқатланиб олсам…

— Овқатни кейин биргалашиб еймиз. Вақт йўқ.

Учовлон нари борса, ўн беш дақиқа ичида Қўчқор бойваччанинг ҳашаматли ҳовлисига етиб келишди. Етгунча яна бир шиша пивони уриб олган Шуҳрат шаҳдам юриб бориб, баланд дарвозага ўрнатилган қўнғироқ тугмачасини қайта-қайта босди.

Қўчқор бойвачча, ҳар қалай, уйида экан. Узоқ кутдирмади. Уй халатида қорнини силкитганча чиқиб келди.

— Ҳа, йигитлар, хизмат? — сўради уч жўра билан бирма-бир сўрашиш асносида.

— Ака, бизни танийсиз-а? — гап бошлади Шуҳрат.

— Албатта, танийман. Қўшни маҳалладагиларни танимасам…

— Унда биз билан бир жойга бориб келсангиз.

— Нега? Нима бўлди?

— Илтимос, дўконингизда чет эл коньяги бор, деб эшитиб эдик. Ҳозир бир жўрамиз уйланяпти. Нозик меҳмонлар кеп қолди. Шунга…

— Бе, — қўл силтади бойвачча, — Шундоқ дўкон рўпарасида укам Нусрат яшайди. Ўшанга айтсаларинг, олиб берарди.

— Укангиз бизни сизнинг олдингизга жўнатди.

— Оббо, хумпар-эй! — кулди бойвачча. — Уйидан чиққиси келмагандир-да! Бўпти, ҳозир… Кийиниб чиқай!

Машина ўрнидан қўзғалди. Қўчқор бойвачча то серқатнов йўлга чиққунча укасини койиб борди. Фақат дўкон қолиб, бошқа тарафга бурилганларидан сўнг безовталаниб, олдинига ўтирганларга савол назари билан қараб чиқди. Ҳеч кимдан садо чиқмагач, тилга кирди:

— Болалар, мени қаерга опкетяпсизлар ўзи? Дўкон орқада қоп кетди-ку!..

— Шунақами? — истеҳзоли кулимсиради Шуҳрат. — Дўкон қоп кетдими? Нима қипти қоп кетса?

— Вей, Шуҳратвой, мақсад нима ўзи, мақсад? — бойвачча астойдил жазавага тушди. — Йигит киши бунақа йўл тутмайди. Агар сенга ёмонлик қилган ерим бўлса, юзимга айтиб қўя қолмайсанми?

— Ҳалиям юзингга айтаман, — деди Шуҳрат. — Лекин машинадамас. Манзилга етайлик!

Хайриддин машинани учирганча бир зумда икки ёни қумликлардан иборат чўлга етиб борди ва зовур бошланган жойда тормоз берди.

— Туш энди! — буюрди Шуҳрат бойваччага. — Ана энди юзма-юз гаплашамиз!

— Нимага опамни йўлдан урдинг, хунаса? — Қўчқор бойвачча пастга тушгани ҳамоно Шуҳрат унинг ёқасидан олди. — Гапир! Шоҳида опамни нимага айлантириб юрибсан?

— Н-нима деганинг бу?.. — хириллаб Шуҳратнинг қўлларидан халос бўлишга уринди бойвачча. — Қанақа опа? Ким айлантирибди?

— Сен айлантиргансан! Машинангда қаерларгадир олиб боргансан. Ишинг битгандан кейин уялмасдан маҳаллагача олиб келиб қўйгансан! Гапир, ифлос, гапир!..

Шу орада Билол орқадан келиб бойваччанинг кетига бир-икки тепди.

— Тўхта, жўра! — бақирди Шуҳрат унга. — Олдин жавоб берсин! Тепкилаш қочмайди бу нусхани!

— Мен ҳеч нарса билмайман! — деди бойвачча титраб. — Бу туҳмат! Туҳмат!

— Шунақами? Унда ол улушингни!..

Икки жўра Қўчқор бойваччани аёвсиз калтаклай кетди. Нима ҳам қилсин? Ҳақлигини исботлашга улгура олмаган бойвачча бу норғул йигитларга умуман бас кела олмасди. Ғужанак бўлиб ерда ётганча кетма-кет боши, қорни аралаш келиб тушаётган тепкилар зарбига дош беришга маҳкум эди.

— Бўлди! — Шуҳратни тўхтатди Билол. — Ўлиб қолади! Қуён бўлиш керак, тез! Юр!..

— Ҳали бу бошланиши! — ҳайқирди сўнгги бор бойваччани тепаркан Шуҳрат. — Яхшиси, кўзимга учрама. Учрадингми, калтак еяверасан. Ўлмагунингча қўймайман!

Жўралар машинага ўтиришди-ю, жўнаб кетишди.

Қўчқор бойвачча эса қонига бўялганча чўл ўртасида қолиб кетди.

ЭСЛАТМА:

Маълум бўлишича, эртаси куни эрталаб бойваччани ўткинчилар касалхонага олиб боришган. Аммо бош мияси қаттиқ эзилгани сабабли врачлар унинг ҳаётини асраб қола олишмаган. Қўчқор бойвачча бир кундан сўнг касалхонанинг жонлантириш бўлимида оламдан ўтган.

Жиноятчилар қўлга олиниб, суд ҳукмига кўра узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 377 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz