![](/_nw/47/21702539.jpg)
Смартфонлар кундалик ҳаётнинг муҳим қисмига айланди. Бироқ, технологиядаги ушбу улкан силжиш бизга психологик жиҳатдан салбий таъсир этиши – стресс, концентрация, уйқу ва бошқалар билан боғлиқ муаммолар келтиради. Келинг биргаликда уяли алоқага боғланиб қолишнинг салбий жиҳатлари ва бир нечта фактларни ҳам кўриб чиқамиз.$CUT$
· Ўртача смартфон фойдаланувчиси кунига 47 марта / йилига 17155 ўз қурилмасини кўздан кечиради.
· Смартфон фойдаланувчиларининг 85 фоизи дўстлари ва оила аъзолари билан гаплашаётганда ўз телефонини кўриб суҳбатлашишади.
· Смартфон фойдаланувчиларининг 80 фоизи уйқудан ётишдан олдин телефонларини кузатадилар. Смартфонга қарамлик – Номофобия бўлиб, у телефонсиз қолиб кетиш қўрқуви билан белгиланади. Гарчи мобиль телефонлар бир неча йиллардан бери мавжуд бўлса-да, унда нима учун телефонга қарамлик кучаймоқда? Оддий қилиб айтганда, бу қурилма таркибидаги имкониятлар сонига боғлиқ … Биз интернет, ижтимоий тармоқлар, иловалар, видео, мусиқа ва бошқаларни назарда тутмоқдамиз! Ушбу ҳуружни қўзғатувчи манъба ва омиллар
· Ижтимоий медиа тармоқлари ва муносабатларга асосланган таркиб.
· Маълумотлар ва маълумотларга ҳаддан ташқари берилиб кетиш, ўйинлар, бемақсад иловалар.
· Киберекс ва танишув дастурлари.
· Савдо, қимор ўйинлари, акциялар ва ким ошди савдолари. Қандай қилиб телефонга боғлиқлик ҳаётимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин
Биз кўриб чиққан барча тадқиқотлар шуни кўрсатдики, телефондан ҳаддан зиёд фойдаланиш жисмоний ва руҳий саломатликка таъсир қилиши мумкин. · Хавотир -шунчаки телефонингиз ёнингизда бўлса, унумдорлик камаяди, яни ялқов бўлиб бораверасиз. Ҳатто умуман ҳаракатиз ҳолатга ҳам келиб қолиш эҳтимолингиз жуда юқори.
· Нарсисизм -Ижтимоий тармоқларга одатланиб қолган одамлар ўзларининг шахсий ҳаётлари ҳақида доимий равишда хабар бериш натижасида пайдо бўлган ўз-ўзини ҳаддан зиёд кўз-кўз қилиш хусусиятларига эга бўлиб бошлайди.
· Депрессия ва ёлғизлик – бу асосан ўз ижтимоий тармоғидан юқори даражада фойдаланадиган(ўсмирларда) кўпроқ учрайди.
· Диққат етишмовчилиги – Ахборот оқими миянинг бир вазифага бир неча дақиқадан кўпроқ вақт қолиши қобилиятига таъсир қилиши мумкин.
· Уйқунинг йўқолиши – Телефондан меъёрдан ортиқ фойдаланиш инсон саломатлигига энг керакли бўлган уйқумизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Уяли алоқага қарамликнинг асосий белгилари:
Сиз қуйидаги ҳиссиётлардан бирига эгамисиз ёки бу ибораларнинг ҳар бири сизга тегишли эканлигини ҳис қиляпсизми? Буларнинг барчаси смартфонга қарам бўлган одамларнинг энг кенг тарқалган турларидир.
· Ишларни тугатиш ёки концентрация муаммолари туфайли ишлашда қийналасизми?
· Оила аъзолари ва дўстларингиздан ажралиб қолиш ёки суҳбат пайтида телефонингиздан фойдаланасизми?
· Смартфондан фойдаланишни узлуксиз давом эттирасизми? Масалан, ишхонада, ваннахонада, кўчада, ҳатто пиёдалар ўтиш жойида ҳам?
· Телефонсиз ўзингизни ҳаётдан узилиб қолгандай ёки аллақандай ёлғиздек ҳис қиласизми?
· Ёки бўлмаса телефонсиз жиззаки, ташвишли ва ҳатто ўз яқинингизни қаттиқ ҳафа қилиб қўядиган даражада бўлиб қоласизми?
· Кун бўйи телефон билан алоқа натижасида кечалари уйқузиликдан аззият чекасизми? Агар ушбу ўзгаришларни ўзингизда кузатсангиз демакки сиз ташқи ҳаётдан, яъни ҳаётдан завқланиш ундан баҳра олишдек бахтдан узоқлаша бошлагансиз.
Биз кўпроқ технология интеграциясига айландик, аммо зарурат ва уяли телефонга мойиллик ўртасида қандай боғлиқлик бор. Одамларнинг ўз телефонларига бир кунда қанча вақт сарфлашлари ҳақида кўплаб статистикалар мавжуд, аммо 2019 йилда одамлар аслида қанча вақт сарфлаяпдилар, бу ҳақда биласизми? Телефонларимизга қанча вақт сарфлаймиз?
· Смартфонларга сарфланган ўртача вақт кунига 171 дақиқа (2 соат 51 минут)
· Смартфонлар ва планшетларга сарфланадиган ўртача вақт кунига 261 дақиқани ташкил этади (4 соат 33 минут)
· Ўртача фойдаланувчи кунига 76 дақиқани (1 соат 16 минут ) 5та ижтимоий медиа-иловаларга сарфлайди.
· Ўртача фойдаланувчи кунига телефонини 2617 мартта ёқиб ўчириб ва телефон экранидан фойдаланади.
· Сўровномага кўра 18-29 ёшли смартфонлар эгаларининг 22 фоизи ўз телефонини, соатига бир неча марта кўздан кечиради. Эътиборингизга яна бир статистикани ҳавола этамиз:
Умуман олганда, ўзга одамларнинг телефонларга жуда кўп вақт сарфлашаётганини ҳаммамиз оддий қабул қилишимиз мумкин, лекин биз ўзимиз уяли қурилмаларимизда контентни сарфлашга қанча вақт сарфлаймиз? Буни биламизми? Дунё бўйича бир қанча тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, улар ҳар бир мамлакатда кунлик фойдаланиш даражаси ҳар хил эканлигидан далолат беради, қуйида барча манбалар бўйича ўртача вақт бўйича давлатлар келтирилган.
Смартфондан фойдаланиш бўйича энг етакчи 10 мамлакат
1. Бразилия
2. Хитой
3. Қўшма Штатлар
4. Италия
5. Испания
6. Жанубий Корея
7. Канада
8. Бирлашган Қироллик
9. Германия
10. Франсия
Бразилияда ўртача фойдаланувчи кунига 5 соатдан кўпроқ вақт сарфлайди, бу инсонни ақилдан оздирадиган даражада телефонга муккасидан кетишга баробар дақиқалардир. Яъни, ҳар 1/5 кун уларнинг телефонига сарфланади. Сизнинг фарзандларингизда ҳам телефонга мойиллик ҳислати борми?
Болада ёки ўсмирда ақлий етукликнинг етишмаслиги, уларнинг смартфон ва иловалардан фойдаланишни чеклаш қобилиятига салбий таъсир қилади. Ота-оналар фарзандининг уяли телефонга боғлиқлиги ва унга жисмоний ва руҳий таъсир кўрсатишини ўз назоратлари остига олишлари керак.
Сизнинг фарзандингиз телефонига жуда кўп вақт сарфлайдими?
· Сўровда қатнашган ўқитувчиларнинг 67 фоизи талабалар мобил қурилмалар билан чалғишини такидлашган.
· Сўровда қатнашган ўқитувчиларнинг 90 фоизи ҳиссий қийинчиликларга дучор бўлган ўқувчилар сони кўпайганлигини таъкидлашди.
· Кунига 5 соатини электрон қурилмаларда ўтказадиган ўспиринлар, 1 соат фойдаланадиганларга қараганда 71 фоизга кўпроқ ўз жонига қасд қилиш хавфини туғдирадилар.
· Кунига 5 соатини электрон қурилмаларда ўтказадиган ўспиринлар, 1 соат фойдаланиш билан таққослаганда, 7 соатлик уйқуни қабул қилиш эҳтимоли 51 фоизга кўпроқ. (Юқори қон босими ва вазн ортиши билан боғлиқ узоқ муддатли муаммолар ҳам бундан мустасно эмас)
· Ижтимоий тармоқларнинг кучли фойдаланувчиси бўлган 8-синф ўқувчилари 27% депрессия хавфига эга.
· 89% ота-оналар ўзларини ва энагаларни боланинг телефондан фойдаланишида айблашади.
· 5%и болаларнинг ўзларини айблашади, 3%и қурилма ва илова ишлаб чиқарувчиларни айблашади.
· Ота-оналарнинг 47 фоизи боласи смартфонга одатланиб қолган деб ўйлашади.
· Ота-оналарнинг 50 фоизи уларнинг руҳий саломатлигига таъсир қилишдан хавотирда.
Боланинг смартфонларга қарамлигини камайтириш йўллари
Фарзандларингизни телефонларига қарамлигини бартараф этиш учун улардан шунчаки телефонларини олиб қўйиш билан муаммони ҳал эта олмайсиз. Бу борада сизга бошқача турли усуллар ёрдамга келади.
Фойдаланишни кузатиш учун иловалардан фойдаланинг: iOSнинг янги рақамли саломатлиги ва Androidларнинг ишлатилишини кузатиш иловалари болангиз аслида қурилмадан қандай фойдаланаётганини ва фойдаланиш хусусиятини, кўрсатиб туради, масалан: иловалар, электрон почта хабарлари.
Ўзингизнинг шахсий фойдаланишингизни бошқаринг: Сиз бу вазиятда намуна бўлишингиз керак, агар сиз телефонингизга бир неча соат вақт сарфласангиз, суҳбат пайтида оилангизнинг ўзаро муносабатларига асосий эътиборингизни қарацангиз у ҳолдасиз ҳақиқий тўғри фойдаланувчини гавдалантирасиз.
Уй атрофида қоидалар яратинг: уйнинг маълум жойларида ёки маълум вақтларда смартфонлардан фойдаланишни чеклаб, сиз кўпроқ соғлом муҳитни яратишингиз мумкин.
Бошқа қизиқишларни тарбиялаш: Болаларнинг телефонга одатланишини камайтиришнинг яна бир усули – бу уларга жисмоний машқлар орқали стрессни камайтиришга ёрдам бериш учун уларни кўпроқ ижтимоий ва жисмоний фаолиятга жалб қилишдир.
Мулоқот қилинг: Мобиль қурилмаларсиз оила сифатида вақт ўтказинг, фарзандингиз билан яқин алоқада бўлинг, чунки смартфонларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши уйдаги ёки мактабдаги руҳий тушкунлик , стресс каби муаммоларни ниқоблаётганлигини билиб олишингиз мумкин.
Хулоса ўрнида сизга шуни такидлашни жойиз деб билдик: Уяли алоқа ҳозирда кўпчилигимизни оғиримизни енгил қилувчи замонавий техникалар қаторидан биринчиликни бермай келаяпди. У бир пасда бизни дунёни у чеккасидаги яқинимиз билан алоқага киришимизга кўмак беради ва исталган маълумотимизни ҳоҳлаган пайтимиз ҳозуру нозир қилиб топиб беради, яъни у билимлар манбаи сифатида ҳам муҳим рўл ойнаб келмоқда. Аммо, танганинг икки томони бўлгани каби ушбу замонавий қурулмадан фойдаланишнинг ўзига яраша қонун қоида,одоб ва меъёрлари мавжуд. Биз булар тўғрисида оз бўлса ҳам сизни огоҳ этган бўлсак ўзимизни ҳурсанд ҳис қиламиз. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|