Ижтимоий тармоқларда номаълум рақамлардан қўнғироқ қилиниб, сўнгра алоқа узиб қўйилаётгани, бу телефон орқали фирибгарликнинг янги тури эканлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди!
Бу шундай кўриниш олган: фойдаланувчига номаълум рақамдан қўнғироқ келади, 2 сониядан кейин эса алоқа узиб қўйилади.
Нима учун номаълум рақамлардан қўнғироқлар қилинмоқда?
АиФ нашри ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис бу хабарларга қўйидагича жавоб берди.
Кўринишидан, буни фирибгарлар амалга ошириб, улар абонент ўтказиб юборилган қўнғироқни кўриб, ўша рақамга ўзи қайта қўнғироқ юборишини мақсад қилишган. Барановнинг тушунтиришича, бундай фирибгар фирмалар алоқа оператори билан битим тузиб, унинг шартларига кўра фирибгарларнинг рақамларига келиб тушувчи ҳар қандай қўнғироқ пуллик бўлади. Яъни, агар абонент қайта қўнғироқ қилса, унинг ҳисобидан маълум сумма ечиб олинади. Бундай фирмалар абонентлар рақамларини очиқ манбалардан ёки абонентлар базасини сотиб олиш орқали олишлари мумкин.
Шунинг учун сизга ҳам чет элдан нотаниш рақамлар гудок ташласа, уларга қайтариб қўнғироқ қилишингиз тавсия этилмайди. Аниқланишича, бу фирибгарлар анчагина пул тўплашга эришишган.