Dushanba, 30.12.2024, 23:53
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 1
Mehmon: 1
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Avgust » 22 » НОМАҲРАМ… (8-қисм)

06:51
НОМАҲРАМ… (8-қисм)
— Қани, ич ароқни! — иккинчи маротаба буюрди Матназар дўкондорга. — Мен гапимни икки қилганларни ёмон кўраман. Ич!
Ботир дўкондор масхараомуз жилмайиб турган қиморбоз йигитларга бир-бир умидвор термилиб олгач, кўзларини чирт юмиб, ароқни кўтарди.

— Мана бу бошқа гап! — Матназар унинг қўлидаги пиёлани зарда билан тортиб олди. — Қанийди, ҳаётда ҳам мана шунақанги ўғил бола бўлсанг! Энди гап бундай, — Матназар йигитларга маъноли кўз қисиб қўйди-да, давом этди: — Мен қароримни ўзгартирдим. Сен қимор ўйнамайсан. Аксинча, мен ўша қизинг ўтирган уйга қўшиб сенинг дўконингни ҳам сотиб оламан.

— Ахир… дўкондан…

— Ўчир овозингни! Сотасан. Ичидаги ашқол-дашқоли билан беш юз мингга оламан. Хўш?..

Ботир дўкондор ранги оқарган кўйи оҳиста бошини кўтарди:

— Ўғлим, биламан, сиз қамоқда эканингизда нотўғри ишлар қилиб қўйдик. Бўйнимга оламан. Аммо дўконни сотолмайман. Тирикчилигим ўшандан бўлиб турибди.

— Шунақами? Жуда яхши. Ҳали сен бизнинг ким эканимизни билмас экансан.

Матназар дўкондорга яқин келиб, томоғидан олди.

— Бундан ўн йил олдин, худди мана шу ҳовлида, сенга ўхшаган бир маразнинг жонини суғуриб олгандим. На илож! Сенга ўхшаганларнинг кўзини фақат ўлим очади. Сарибой!

Остонада уларни кузатиб турган шеркелбат йигит Матназарнинг рўпарасига келиб шай турди:

— Ака, нима қилайлик?

— Ҳозир писмиқ иккаланг, мановини йўлнинг нариги четидаги пайкал орқали толзорга олиб борасан. Сувга бўктириб ўлдиринглар!.

— Йўқ, йўқ!. Жон ўғлим, жўжабирдай жонман! Биласиз-ку, болаларим ногирон! Раҳм қилинг! Майли, айтганингизни қиламан! — Ботир дўкондор кутилмаганда Матназарнинг оёқлари остига йиқилиб, тиззаларини қучоқлаб ялина бошлади. — Худо хайрингизни берсин, ўлдирманг мени!.

Матназар куч билан тортиб, қарияни ўрнидан турғазди:

— Мегажин қизингга ўзинг тенги чолни топиб, янаям бойиб қолгандирсан-а? Ё устимдан кулмоқчи бўлдингми?

— Гуноҳкорман! Аҳмоқлик қилиб қўйдим, ўғлим!

— Ўғлимлама! Сенга ўғил бўлгандан кўра, ўзимни осганим яхши. Ҳозир йигитлар билан бориб, уй ва дўконнинг ҳужжатларини олиб келасан. Бировга ғинг, демайсан. Овозинг чиқса, йигитлар аяб ўтиришмайди.

— Хўп бўлади!. Ҳозироқ олиб келамиз, — дўкондор Матназарга қайта-қайта қуллуқ қилганча эшик томон йўналди.

Ботир дўкондор Сарибой ва Писмиқ ҳамроҳлигида ташқарига чиқиб кетгач, Матназар овозининг борича кулиб юборди.

 

* * *

 

Орадан бир соатча вақт ўтди. Матназар ширакайф ҳолда Саримсоқ билан қарта ўйнаб ўтирганда, тўсатдан уй эшиги очилди-ю, остонада Ҳамида пайдо бўлди. Унинг эгнида қимматбаҳо ялтироқ кўйлак, бўйнида тилла занжир, бармоқлари узукларга тўла эди. Аммо ранги оқариб кетган, кўзлари аланг-жаланг.

Матназар уни кўриб, сира ўзгармади. Кайфдан кўзлари қисилган кўйи секин ўрнидан турди-да, икки қўлини белига тираб совуқ кулиб қўйди.

— Нега отамга зуғум қиляпсиз? — ўртадаги жимликни бузди Ҳамида. — У сизларга нима ёмонлик қилди? Ҳозироқ милисага бориб…

— Овозингни ўчир! — тўсатдан уни иягидан тутиб бошини юқорига кўтарди Матназар. — Ҳаром оёқларинг билан бу даргоҳни босиб келишга қандай ҳаддинг сиғди? Милисага борармиш. Қўрқади, деб ўйладингми?

— Менинг оёғим ҳароммас. Отамни тинч қўйинг!

— Отанг гуноҳга ботган, — деди Матназар Ҳамидани қўйиб юбориб. — Гуноҳларини ювиши керак.

— Болангизнинг ҳурмати йўқми?

— Нима? Қайси боламнинг? Анови қари эрингнинг хизматини қилиб юрган қизчани айтяпсанми? Мени ўзинг ёмон кўрсатган, «кўрсанг, қочиб кетгин, ўлдириб қўяди», деб тайинлаган қизчани айтяпсанми? Қандай ифлоссан-а? Эрингнинг устига бировга тегиб, яна ҳеч гап бўлмагандай ҳузуримга келганингни қара! Уялмайсанми?

Бу гапларни кутмаган эканми, Ҳамиданинг боши эгилди. Бир муддат каловланиб тургач, секин эшик томон юрди. Лекин дарров чиқиб кетмади. Остонада тўхтаб қайтадан Матназар томон ўгирилди:

— Кечиринг, отам мажбурлаганди. Эринг мендан қарздор. Мана шу уйини таъмирлатиб сенга хатлаб бераман, келса, қаерда яшаса, яшайверади. Сени бойваччага бериб, ундан қасдимни оламан, деявериб ҳол-жонимга қўймади. Кечиринг! Фақат отамга тегманглар!.

Матназар ҳеч нима демади.

Шу лаҳзаларда Ҳамидага нисбатан шу қадар нафрати ошиб борардики, бўғизлаб ташлашга тайёр эди.

 

* * *

 

Иш анча олдинга силжиб қолгани икки-уч кун ичида Ботир дўкондорнинг дўкони, ўз уйи қўлга кирганидан кейин кўрина бошлади. Озчилик бўлишса-да, қишлоқ одамларининг юрагини олишга улгурган тўрт йигит Матназарнинг қўлтиғига кириб ҳовлидан Ҳамидани ҳам, шаҳарлик қари эрини ҳам қувиб солишди. Кўз очиб-юмгунча дўкон қишлоқ гузарига кўчирилди. Ойнаванд эшик тепасига «Супермаркет» деб ёзиб қўйилди.

— Саримсоқ, энди ақлни ишлатиб иш кўрмасак бўлмайди, — деди Матназар, куз кираётганидан дарак бериб битта-биттадан тўкила бошлаган дарахт япроқларини оёғи билан эзғиларкан. — Гап бундай, мен бугун қолган-қутган пулларни чамалаб чиқдим. Бошланишига яна уч-тўрт нафар сенларга ўхшаш норғул йигитлардан олмасак бўлмайди. Катта иш бошлашимиз керак.

— Қанақа катта иш? — ҳайрон бўлиб Матназарнинг кўзларига боқди Саримсоқ. — Қимор онда-сонда бўлсаям ўйналиб турган бўлса!

— Э, соддасан, ука! Шу ҳам ўйин бўптими? Катта-катта ўйинлар ўтказиб, мўмай даромад кўриш пайти етди, деяпман. Қиш киргунича яқин атрофдаги қишлоқларга қарашли дўконларниям ўзимизники қилиб олишимиз керак, уқдингми? Битта дўкон билан иш қилиб бўларканми?

— Тўғри айтасиз. Кўпайтирсак, ортиқчалик қилмайди. Айтганча, — Саримсоқ нимадир эсига тушгандек, бошини чангаллади, — Кеча эшитиб қолдим. Шаҳарда эртага катта қимор бор эмиш. Бориб бир ўйнаб кўрмаймизми?..

— Ютқазиб қўйсак-чи? Ҳарқалай, шаҳарликлар биздан кўра кучлироқ.

— Буниям ўйлаб қўйганман. Бордонқишлоқда зўр бир акахон бор. Ошиқ тепишни-чи, «тешиб» қўяркан. Яқинда суҳбатида бўлгандим. «Агар бош бўлиб турадиган одам топилса, шаҳарга бориб бир ошиқ тепгим бор», дегандай қилди. Шуниям ўзимизга қўшволсак, қандай бўларкан-а?

— Ишонса бўладими ўзи унга? Ёши нечада?

— Адашмасам, ўттиз бешларга борган-ов! Жиддий одам. Маҳалласида унга тенг келадигани йўқ экан.

— Бўпти, бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Ҳозир сен боргин-у, Писмиқ билан маслаҳатлашиб спортчи, чаққон йигитлардан уч-тўрттасини топ! Хизмат ҳақини ўзим гаплашаман.

 

* * *

 

Шаҳарда ўтадиган қимор Матназарни ҳам қизиқтириб қўйди. У қиморхонада бир ўзи қолгач, кийимларининг энг яхшиларини танлаб, дазмоллади, соқолини олди. Шундан сўнг куз ҳавосидан нафас олиш ниятида кўчага чиқиб, маҳалласи томон кета бошлади. Чамаси, икки юз метрлар юрди-ёв! Пахта пайкаллари тугаб, қишлоқ бошланадиган жойга етганида, бирдан тўхтади. Анча нарида кимдир келаётгандек туюлди. Қадам ташлашига қараганда, аёл кишига ўхшади. Матназар шарпанинг яқинроқ келишини кутиб турди. Яқинлашиб қолганида эса юраги нақ қинидан чиқиб кетаёзди. Чунки, келаётган одам қизи Жамила эди. Ота экан-да, юраги ҳовлиқиб, қувончини ичига сиғдиролмай қолди.

— Қоронғида нима қилиб юрибсан, қизим? — Жамилани маҳкам қучиб, юзларидан ўпди Матназар. — Бу ерларда нима кўп, ажина кўп!

— Сизни Сотволди амакиникида, деб эшитиб қолгандим, — деди Жамила. — Соғиниб кетдим сизни, дадажон!

— Ўзимнинг асал қизим-ей! Соғинсанг, бир ўзинг қоронғида чиқиб келавердингми?

— Мен қоронғидан қўрқмайман.

— Шунақами? Яша! Хўш, уйда, қишлоқда нима гаплар? Тинчликми ишқилиб?

— Бобом тўполон кўтариб юрибди. Ҳар куни ичиб келиб, аямга кун бермайди.

— Ичиб келиб? Йўғ-э?

— Ҳа-да, бугун пешинда ичволиб масжидга кирган экан, имом олдига солиб қувибди. Дада, сиздан бир гап сўрасам майлими?

— Сўра, қизим!

— Аям сизни ҳалиям яхши кўради. Бизни ташлаб кетманг, дадажон!

Бу гапдан Матназарнинг мияси отилиб кетгандай бўлди. Танаси титраб, пешанасини совуқ тер босди.

— Бу гапни сенга ким ўргатди? — сўради у Жамиланинг икки юзидан тутиб.

— Ҳеч ким ўргатгани йўқ. Аям ҳозир ҳам йиғлаб ўтирибди.

— Шунақа дегин? Сен хавотир олма! Аянг бугун йиғласа, эртага, албатта, юпанади.

— Уйимизга қайтмайсизми? Анови қари амаки кетди-ку!

— Қизим, ўзинг ақлли қизсан-ку! Шунча ишлардан сўнг қандай қайтаман? Тўғри, сени жонимдан ортиқ кўраман. Аммо аянг мени қаттиқ ранжитган. Буни катта бўлганингда тушуниб оласан.

— Мен-чи? Мен сизни соғинсам-чи?

— Соғинтириб қўймайман сени. Ўзим тез-тез хабар олиб тураман, хўпми? Ма, манови пулларни олиб, эртага бозордан ўзингга чиройли кўйлаклар сотиб олгин!

Матназар чўнтагидан бир даста пул чиқариб, Жамиланинг қўлига тутқазди.

— Энди, юр, сени қишлоққача кузатиб қўяй! Эрта-индин яна кўришамиз.

 

 

* * *

 

"Онамнинг бошига бориб келмасам бўлмайди, — кўнглидан ўтказди Матназар, қизини кузатиб ортга қайтаркан, кайфи борлиги ҳам ёдидан кўтарилиб. — Онамга ичимдагиларни тўкиб солсам, ажабмас, енгил тортсам”.

Онасининг қабри атрофи илгари ҳийла бўш эди. Кейинги пайтларда оёқ босишга жой қолмабди. Ҳаммаси янги қабр.

— "Бирпасда шунча одам ўлиб кетдими, — дея ғудранди у таниш қабрга яқинлашиб. — Одамларга аралашмаганнинг оқибати шу-да! Ие, бу нимаси?”

Матназар қўлидаги гугуртни шоша-пиша чақиб, рўпарадаги қабр тепасида тик турган илонга қўрқув аралаш тикилиб қаради. Илоннинг кўзлари чақнар, оғзини каппа-каппа очиб, вишилларди.

— С-сен нега менга тикилиб қолдинг? — телбаларча сўз қотди Матназар. — Менда нима қасдинг бор? Йўқол! Қаердан чиққан бўлсанг, ўша ёққа даф бўл!

Илон бир лаҳза тебраниб тургач, тўсатдан бошини қабр устига қўйиб, оҳиста Матназар томон судралиб кела бошлади. Оёқлари остига етганда тўхтади.

Бу маҳалда Матназарнинг ҳуши ўзида эмас эди. Гўёки, жонидан умидини узган, тош қотганча илоннинг чақишини ва шу заҳоти йиқилиб жон бериш палласини кутарди.

Йўқ, ундай бўлмади. Илон бошини Матназарнинг оёқлари устига босиб, бир неча маротаба суйкалди. Сўнгра оҳиста ортига қайтиб, бояги ўзи тик турган қабр ичига кириб кетди.

— Падарига лаънат, — Матназар орқа-олдига қарамай йўл томон кетиб бораркан, тинмай сўкинарди. — Қаерданам келдим ўзи? Чақволса нима бўларди? Қизиқ, нега энди бу илон менинг оёқларимга суйкалди? Ё арвоҳмикан? Сўраб кўриш керак билган одамдан.

У ранглари оқариб, қиморхонага яқинлашиб келганда, дарвоза рўпарасида қандайдир бегона машина турганини кўриб, ҳушёр тортди.

 

* * *

 

Матназар ҳовлига кирибоқ ичкари хонага назар солди. Хонадан Саримсоқнинг кулгиси эшитилар, бу кулгига яна қандайдир таниш овоз жўр бўларди.

"Ким бўлдийкин? Негадир овоз таниш. Қаерда эшитганман бу овозни?”

Ниҳоят эшикни очиб ичкарига кирди. Не кўз билан кўрсинки, эшикка орқа ўгирган ҳолда кенг елкали, орқа сочи ўсган, эгнига қимматбаҳо костюм кийган Мардон ўтирарди.

У ҳам эшик очилганини кўриб шошилинч орқасига ўгирилди ва бирдан ранги ўзгарди. Қошлари чимирилиб, кўзлари катта-катта очилди.

— Укажон! — Матназар ўртадаги сукутни бузиб қучоғини очганча Мардонга яқинлашди. — Катта йигит бўп кетибсан, укажон! Кел, нега жим турибсан?

Мардон бир қадам орқага ташлади.

— Мен сиз билан кўришмайман. — деди лабларини тишлаб.

— Нега? Нима гап?

— Чунки. Сиз тошбағир одамсиз.

— Ука, қаердан олдинг бу гапларни?

— Шу пайтгача, "қаерда юрибди, қандай тирикчилик қиляпти”, дедингизми? Тўғриси, ҳозир бу ерга, билмасдан келдим. Агар шу ерда эканингизни билсам…

— Йўқ, бу гапларни қўй! Биз туғишган ака-укалармиз. Бошимдан қандай ишлар ўтганини ҳеч ким билмаган тақдирда ҳам сен яхши биласан. Қара, бўйинг чўзилиб, катта йигит бўпсан. Мен ҳам сени қачонлардан бери қидирардим. Аммо топа олмадим.

— Яхшилаб қидирсангиз, топардингиз. Худога шукур, ҳозир ҳаётим ёмонмас. Оёққа турволдим, қийналиб бўлсаям.

— Ука, — деди Матназар Мардоннинг елкасига қўл ташлаб, — Бу гапларнинг мавриди эмас ҳозир. Биласанми, биз катта иш арафасида турибмиз. Сенам шерик бўлсанг, ёмон бўлмасди. Айтганча, кўчадаги машина сеникими?

— Ҳа.

— Хурсандман! Укам машина сотиб олибди-ю, мен аҳмоқ билмай юрибман. Бўпти, Саримсоқ, ароқдан опчиқ! Бугун менинг укам меҳмонимиз бўлади. Қолган гапларни кейин гаплашамиз.

Мардон ҳеч нима демади. Саримсоққа қараб кўз қисиб қўйди-да, секин бориб диванга чўкди.

 

* * *

 

Шаҳарда бўлиб ўтадиган қимор Матназар учун жуда муҳим эди. У ерда "катта ака”нинг шахсан ўзи иштирок этаркан. Ўша одамнинг назарига тушиш ҳар қандай қиморбозни ё яхши, ё ёмон томонга буриб юборади. Ёқиб қолсанг, сен ҳам унинг товоғидан ош ейсан. Ёқмасанг, адойи тамом бўлганинг ўша.

Матназар таваккал қилди. Мардонни ўзига тансоқчи қилиб тайинлаб, Саримсоқ, Писмиқ ҳамроҳлигида эрта тонгдаёқ шаҳарга жўнади.

Мардон илгари бу тахлит ишлар билан шуғулланиб кўрмагани учунми, аввалига тушунмади. Акасининг ўзини тутиши, ёнидагиларнинг доимо қуллуқ қилиб туришлари кулгисини қистатаверди. Бироқ шаҳарга етиб, ҳашаматли бинога кириб келганларидан сўнг…

Ҳовли анча катта эди. Чамаси ўн беш-йигирматача хона бор. Ҳаммаси европача таъмирланган. Ҳовлининг ўртасига фаввора ўрнатилган. Куз, ҳаво салқин бўлганига қарамай, фавворани ёқиб қўйишибди.

Бу ташрифни Саримсоқ ташкил этгани сабабли, ўзи дарров олдинга ўтиб, Матназарни ичкарига бошлади.

Турма кўрган эмасми, Матназар ўзини йўқотмади. Остонада қўл қовуштириб турган хизматчиларга менсимайгина салом бериб, ичкарига кирди. Тўғриси, ҳеч кимга сир бой бергиси келмади.

— Э, меҳмон, келинг, — хонада ўн чоғли эркак ўтирарди. Улар орасидан калбош, қориндор, ўсиқ қошлари буралиб-буралиб кетган ёши олтмишлар оралиғидаги бир эркак ажралиб чиқиб Матназарга қўл узатди. — Қани, тўрга ўтсинлар!

Танишишди. Ҳали "катта ака” келмаган экан. Бошланишига бир пиёладан ароқ, бир сихдан кабоб еган бўлишди.

— Бугун бизни би-ир ҳайрон қолдирасиз-да! — деди ўзини Мерганбой деб таништирган бояги қориндор. — Бек акамиз одам ўлдириб турмада ўтириб чиққанларни ҳурмат қиладилар. Исмлари Исроил ака. Лекин биз у кишини ҳурмат юзасидан Бек ака деб атаймиз. Сиз ҳам буни билиб қўйсангиз зиён қилмайди. Э, мановиларнинг ола қарашларига эътибор қилманг! Танимасни- сийламас, дейдилар.

— Мен майда-чуйда ишларга эътибор қилмайман, — бўш келмади Матназар. — Ҳарқалай, ҳаётни кўрганман. Ҳали, насиб этса, бу йигитлар билан ака-укадай бўп кетамиз.

— Қани, у ёқ-бу ёққа қараб қўйинглар, — эшикни очиб, остона ҳатлаган қорагина бир хизматчи ўтирганларни туришга ундади. — Бек акам келдилар!

Шу заҳоти барчалари ўрниларидан туриб, қўлларини кўксига қўйганича "катта ака”ни кута бошлашди.

У узоқ кутдирмади. Ўрта бўйли, юмалоқ юз, мушакларига қараганда спорт билан узоқ вақт шуғулланган, кўз қарашлари бургутникидай ўткир ва сирли, қирқлардан ўтган эркак экан.

Кириб ҳамма билан бир-бир сўрашиб чиққач, кўрпачага ўтириб юзига фотиҳа тортди:

— Омин, ҳамманинг омадини берсин, Оллоҳу акбар!.

Шундан сўнг Матназарга юзланди.

— Хўш, ука, ишларинг қалай?.

— Яхши, — жавоб қилди Матназар Бек аканинг кўзларига тик боқиб. — Сояйи давлатингизда тирикчилигимизни қилиб юрибмиз, ака!

— Шунақа дегин? Бу маъқул. Қилиб юрган ишларингдан куни кеча хабар топдим. Бугун ишончимизга кирсанг, сенбоп зўр иш бор. Ўшани бўйнингга юклаймиз.

— Қўлдан келганича, ака, — бош эгди Матназар. — Биз ишдан қочмаймиз!

— Қани, ўйинни бошлаймиз унда!

Мерган ака даст ўрнидан турди-да, ўртадаги дастурхонни йиғиштириб, Бек аканинг қўлига ҳали очилмаган янги қартани тутқазди.

 

* * *

 

— Хўш, ука, нима бўлгандаям меҳмонимизсан. Шунинг учун пул тикишни сен бошлаб берсанг!

Матназар бироз иккиланган каби маълум муддат ўйга толиб тургач, қўйнидан газетага ўралган пулларни чиқариб ўртага ташлади.

— Бошланишига беш юз минг тикдим!

— Жуда яхши, — Мерган оғага қараб кулиб қўйди Бек ака. — Меҳмоннинг сўзи-сўз. Қани, Толмас, қарталарни суз!

Шу ондан эътиборан хонага жимлик чўкди. Бек аканинг тепасида патнис кўтариб турган ўсмир йигит, сўраганларга пиёла тўла ароқ тутқазар, шу кўйи қиморбозлар ўйинни давом эттиришарди.

— Ие, ука, ютқазиб қўйдинг-ку! — Бек ака қўлидаги учта туз қартани ўртага ташлади. Қолганларнинг қўлида аллақачон қарта қолмаганди. — Оббо, меҳмонни биринчи қўлдаёқ ранжитдик-ку-а? Энди нима бўлади?

— Пешанага ёзилгани-да, Бек ака! — деди Матназар. — Бу сафар ютқазган бўлсак, кейинги гал ютармиз.

— Хўш, яна тикасанми?

Матназар қўйнидаги сўнгги беш юз мингни чиқарди-да, ўртага қўйди:

— Қўйинда туриб нима қилади? Тикканим бўлсин!

Қиморбозлар яна қайтадан ўйин бошлашди.

Шу кеча Матназар ўзини ўзи таний олмай қолди. Кайфданми ё қайсарлиги тутдими, ютқазаётганига, бўйнидаги қарз тобора ошиб бораётганига қарамай, ўйинни давом эттираверди.

— Бўйнингдаги қарз қанчалигини биласанми? — сўради эрта тонгга яқин Бек ака.

— Биламан. Бешта лимон.

— Хўш, қанчада узмоқчисан?

— Ҳарқалай, узоқ чўзмасам керак.

— Йўқ, бизнинг ишда аниқ вақт белгиланади. Буни ўзингам яхши биласан. Эртага кечқурун соат ўнда ўзим қиморхонангга бораман.

— Қиморхонамга? — ҳайрон бўлиб Бек аканинг кўзларига боқди Матназар.

Бек ака сирли жилмайиш қилди:

— Нима, бизнинг ким эканимизни ҳалиям англаб етмадингми дейман? Биласанми, сенинг қамоқдалигингдан фойдаланиб хотинингга уйланиб олган анови қари тулкини ҳайдаб жуда маъқул иш қилибсан. Ўша ярамас анчадан бери қарзини бермай хуноб қилганди. Шу ишинг учун ҳам сени бу ерга чақиртирдим. Қисқаси, эртага қарзни тайёр қилиб турасан. Боргандан кейин қолган гапларни гаплашаверамиз.

Матназар ўзининг шаҳарга қилган дастлабки сафаридан хуноб бўлиб қайтди. Ахир, беш миллион пул ҳозир ёнида йўқ. Битта йўли Ботир дўкондордан сотиб олинган дўконни ўтказиш эди, холос.

(давоми бор)

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 581 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Avgust 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz