Seshanba, 31.12.2024, 00:17
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2214]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1691]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [507]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1160]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [695]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [695]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [414]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [383]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [101]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [484]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [33]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [275]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 2
Mehmon: 2
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2019 » Avgust » 22 » НОМАҲРАМ… (7-қисм)

06:51
НОМАҲРАМ… (7-қисм)
Ўн йил ҳам кўз очиб-юмгунча ўтиб кетди.

Бугун Матназар учун байрамдек гап. У ўн йиллик жазони ўтаб ниҳоят она қишлоғига яқинлашди…
Бироқ у илгариги Матназар эмасди. Сочларига оқ тушган. Нигоҳлари совуқ ва ўткир. Соқол қўйган. Гап-сўзлари кескин одамга айланган. Ҳар-ҳар замонда икки қўлини мушт қилиб тиззасига уриб-уриб қўяди. Шунга одатланган…

Аввал бошда қабристонга кириб тиловат қилгач, ортга қайтиб ўз уйи томон юрди…

Аммо уйи ўрнида қандайдир шоҳона, икки қават қилиб қурилган бир ҳовли қад ростлаганди…

— «Ие, бу нимаси, — таққа тўхтаб яхшироқ тикилиб қаради у. — Адашдимми? Йўғ-э, ана, оқсоқолнинг уйи. Бирор ери ўзгармаган. Ёнидагиси меники эди… Қизиқ, бизнинг уйни ким қайтадан қуриб чиқди? Наҳотки, Ҳамида қилган бўлса?»

Ҳашаматли бинога эллик метрча қолганда янада ҳайрати ошди. Дарвозада икки соқчи қўл қовуштириб турарди.

Матназар уларни кўриб боришини ҳам, бормаслигини ҳам билмай қолди. Нима қилишни билмаганидан чўнтагини кавлаб сигарета чиқарди.

Шу тобда дарвозанинг бир қавати очилди-ю, ўн-ўн бир ёшлар чамасидаги бир қизча оқсоқланганча ташқарига чиқди ва тўппа-тўғри Матназар томон кела бошлади. — «Тўхта, ҳушёр тортиб қўлидаги сигаретини ерга ташлади Матназар. — Бу менинг қизим эмасми?.. Ҳа, ўхшайди. Худди Ҳамидага ўхшайди. Ана, оқсоқланишидан менинг қизим».

— Жамила!.. — овозининг борича бақирди Матназар. — Қизгинам!.. Кела қол! Мана, мен қайтиб келдим, қизим!..

Қизча бирдан тўхтади. Ораларида йигирма қадамча масофа қолганди. Турган ерида сўради:

— Сиз кимсиз?

— Менми? Дадангман, ахир, дадангман!..

— Дадам?.. Йўқ, қайтинг! Менга яқинлашманг! Ҳозир соқчиларни чақираман!

— Бу нима деганинг, қизим? Дадангни танимадингми?.. Кел, сени бир бағримга босай!..

— Сиз дадам эмассиз!.. Дадам ўлган мени!.. Ўлмаса, бизни ташлаб кетмасди…

— Бу нима деганинг?.. Мен дадангман! Кетаётганимда сен кичкина эдинг… Нима қилай? Ҳаёт шундай экан, қизим!.. Мана, сени кўриш учун келдим!..

Қиз бирпас унинг кўзларига, эгнидаги кийимларига тикилиб тургач, бошини эгди.

— Мениям ўлдириб юбормайсизми?

Бу савол Матназарнинг юрагини тешиб ўтаёзди. Бир муддат карахтланиб турди-да, қўрқа-писа ўзига яқинлашиб келган Жамилани бағрига босди.

— Нега ундай дейсан, қизалоғим? Ким ўргата қолди бу гапларни сенга? Отаям ўз боласини ўлдирадими, нодонгинам?..

Жамила Матназарнинг елкасига бошини қўйди-да, унсиз йиғлай бошлади.

— Аям… Аям айтади доим…

— Нима дейди аянг?

— Агар отангни кўриб қолсанг, орқангга қарамай қоч, у қотил, деб тайинлайди.

— Бекорларни айтибди ўша аянг. Сен унинг гапига қулоқ солма!..

— Дадажон, мен сизни жудаям яхши кўраман. Билардим… Ишонардим… Сиз жудаям яхши одамсиз…

— Раҳмат қизим, ҳеч бўлмаса, битта сен биларкансан, раҳмат!..

Жамила кўз ёшларини артиб секингина Матназарнинг қучоғидан чиқди-да, ҳовли томон ўгирилди.

— Дада, сиз зинҳор уйимизга яқин борманг!

— Нега? Ким уйимизни бузиб қайта қурди?..

— Аям битта қари амакига текканди. Бой экан. Ўша қуриб ўзиям бизникига келиб турадиган бўлган.

— Нима?.. Аянг бошқасига тегиб кетдими?

— Ҳа.

— Мардон тоғанг-чи? У қаерда?

— Тоғамни болалар уйига бериб юборишган экан. Яқинда мактабни тугатиб, қишлоғимизга келганди. Уни уйимизга киритишмади. Қаерга кетганини билмайман, дада!

— Шунақами? Хўп, унда сен боравер! Ма, сенга қўғирчоқ сотиб олгандим, ма!

— Йўқ, дада, аям билиб қолса уришади.

— Уришади дегин?.. Унда сенинг олдингга тез-тез келиб тураман, майлими?

— Узоққа кетасизми?

— Йўқ, мен шу яқин атрофда бўламан. Зўр ўйин бошламоқчиман. Агар ўша ўйинда ютсам, бу уй яна ўзимизники бўлади. Ҳаммасини ҳайдаб чиқарамиз, хўпми?.. Мен сени шунақанги яхши кўраманки… Афсус, ўзим кўтариб катта қилмадим сени… Хайр!..

 

* * *

 

Матназар учун бу ўта оғир зарба эди. Аввалига қаерга боришни, ким билан дардлашишни билмай гаранг бўлди. Катта йўл четида дарахтга суянганича узоқ ўйлади. Ора-сира ўтиб турган маҳалладагилар билан қуюқ сўрашса-да, хаёлида фақат Ҳамида, укаси Мардон айланаверди. Ҳамиданинг тутган ишини кўз олдига келтиргани сайин ғазаби жўшаверди.

— «Йўқ, бу отасининг иши, — ниҳоят бир қарорга келган куйи ўзига ўзи деди у. — Қамалганим унга баҳона бўлган. Шу баҳонада уйимни эгаллаб олган. Биттагина укамниям сиғдирмаган, қари тулки. Йўқ, мен бу ишни шундай қолдиролмайман. Ҳали ўч оламан ундан. Худо хоҳласа, оёқларимга йиқилиб ялинади, тавба қилади».

Матназар қўлига костюмини олди-да, бир пайтлар қадрдон бўлган, ўзини қамоққа тиққан бўлса-да, оғир кунларига яраган қиморхонага йўл олди…

Қишлоқ одамларининг одати ғалати. Қамалиб чиққан одамдан ажалдан қўрққандек қўрқишади. Буни Матназар йўл четида турганидаёқ тушуниб етганди. Каттами-кичикми, ўтиб кетаётиб у билан икки қўллаб сўрашар, айниқса, йигирма-йигирма бешга кириб қолган йигитлар Матназарга кўринмай кетгунича қараб қолишарди…

Бу ерда ҳам қиморбозлар янгиланиб кетганига қарамай, аввал уй эгаси, ортидан тўрт чоғли қиморбоз таъзим билан кутиб олишди. Дарров тўрга чиқариб қўлига ароқ тутқазишди.

— Мана бу Даврон, — бирма-бир уларни таништира бошлади уй эгаси. — Лақабини Саримсоқ деб қўйганмиз. Қачон қараса, саримсоқ пиёз егани-еган. Буниси — Раҳим. Ҳозирча лақаби йўқ. Манови пусиб тургани Қодир писмиқ. Ва ниҳоят бу югурдагимиз Сарибой. Қозоқ. Қиморни энди-энди ўрганяпти. Хуллас, ҳаммалари шу яқин атрофдан…

— Ака, сиз тўғрингизда эшитганмиз, — гапни бўлди Даврон. — Ҳурмат қиламиз сизни. Энди… Ўйинларга ўзингиз бош бўласиз-да!..

Матназар йигитларга бирма-бир назар ташлаб чиққач, қўлидаги ароқни турмада ўргангани каби симирди. Ўтирганлар овоз чиқара олмасалар-да, кулимсираб қойил қолганларини намойиш этишди.

— Менинг юрагим аламга тўла, — аста гап бошлади Матназар. — Хабарларинг бўлса керак-а, ҳаммасидан?

— Албатта, ака, — жавоб қилди Раҳим деганлари оғир гавдасини кўтариб. Ораларида энг новчаси, бесўнақайи ўша эди. — Қайнотангизнинг иши ҳаммаси.

— Пайқадим. Агар, бир катта иш бошласам, шерик бўласизларми?

— Бўлмаса-чи?!. — гапни илиб кетди писмиқ. — Тепамизда турсангиз бас.

— Қимор қалай, қимор? — Матназар секин дераза токчасига қараб қўйди. — Ошиқ кўринмайди-ку!..

— Тўғриси, — деди уй эгаси, — Кичик-кичик ўйинлар қилиб тургандик. Энди…

— Яхши. Эртадан бошлаб ўйинни катталаштирамиз. Мабодо ўзингиз таниган қиморбозлар бўлса, чақираверинглар! Фақат пули бори бўлсин!

— Хўп бўлади.

Шундан сўнг Матназар тўрга керилиб ўтириб олганча чўнтагидан пул чиқариб Сарибойни ароқ олиб келишга буюрди.

 

* * *

 

Қиморхонадаги вазият худди Матназар кутганидек эди. Тўрт паҳлавон йигит унинг хизматига шай турибди. Гарчи улар қиморда, умуман жиноят оламида тажриба тўплаб улгурмаган бўлишса-да, интилишларининг ўзи Матназарни хотиржам этди. Чунки, хоҳиш бўлса, ҳар қандай мушкул ишни ҳам бемалол уддалай олади одам.

— Даврон, — хуфтон маҳали ўзича қарталарни қўлида айлантириб ўтирган йигитга юзланди у.

— Лаббай, ака!

— Сен Ботир дўкондорни танирмидинг?

— Албатта, танийман. Нимайди?

— Шу одамни қиморхонага опкелиш керак-да!..

— Тинчликми, ака?..

— Тинчлик бўлса-ку, майлийди. У қари тулки билан ҳисоб-китобларим бор.

— Кечирасиз-у, айтишларига қараганда, Ботир дўкондор ўзи тенги шаҳарлик бир чолга қизини берганмиш. У чол жа «крутой» дейишяпти.

— Тупурдим ўшанақанги крутойларга!.. Ҳозир ёнингга Сарибойни олгин-у, менинг ҳузуримга олиб кел!..

— Хўп, сиз нима десангиз шу!..

Улар қайтгунича Матназар дастурхон тузатди. Ароқнинг икки-уч хилидан қўйди. Ва ниҳоят ташқарида Сарибойнинг бўралаб сўкингани, кетидан Ботир дўкондорнинг инқиллаганча зиналардан кўтарила бошлагани эшитилди…

— Ие, отагинам, кели-инг, — дўкондор Матназарни кўриб адойи тамом бўлди. Кутилмаган учрашув… Ташқаридаги инқиллаши шу тобда ҳолва бўлиб қолгандек, тиззалари қалтираб сал туртиб юборса, йиқилиб тушгудек аҳволда эди…

— Нега индамайсиз? Қўрқиб кетдингизми?.. Ха-ха-ха!.. Сиз-а?.. Қўрқманг, биз одамхўр эмасмиз. Худонинг сизга ўхшаган бандаларимиз.

— Й-йўқ… Қўрқаётганим йўқ… М-мен… М-мен…

— Қалтирама, қария!.. — сўз оҳангини бирдан ўзгартирди Матназар. — Қаршингда ўша Матназар ўтирибди. Фақат… бироз совуққонроқ бўлиб қолган… Хуллас, бу кеча сен биз билан қоласан. Бирга қимор ўйнайсан. Қиморга… Менинг уйимни ва унга қўшиб ўз дўконингни тикасан. Ютсанг, тан бераман-у, жим қолавераман. Ютқазсанг, тақдир… Тақдирга тан берасан… Хўш, нима дейсан?..

— М-мен… Умримда қимор ўйнамаганман… Намозхон…

— Қачондан бери намозхон бўп қолдинг? Ўзинг ким бўпсан-у, ўқиган намозинг нима бўларди? Ма, ароқдан ич! Ич дедим!..

Ботир дўкондор қўрқинч тўла нигоҳини совуқ тиржайиб ўтирган қиморбоз йигитларга бир-бир тикиб афтини бужмайтирган кўйи олгач, қўлига ароқ тўла пиёлани олди.

(давоми бор)

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 812 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Sardor Mamadaliyev - Yiqilsang
2) Dildora Niyozova - Onaginam
3) Shahzoda - Mayli
4) Shahzoda - Bir dona
5) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
6) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
7) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
8) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
9) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
10) Shohruhxon - Ilk sevgim

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Avgust 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2024
uCoz