1. Нок бундан 3 минг йил олдин қадимий Грецияда етиштирила бошланган.
2. Нок егандан кейин дарҳол суюқлик ичиб бўлмайди. Шундай қилинса, жиғилдон қайнай бошлайди.
3. Нок дарахтининг танаси шу қадар метинки, ундан мебеллар ва мусиқий асбоблар ясашади.
4. Хитойда нок кенг миқёсда етиштирилади. Бу мамлакатда нокнинг сариқ тури машҳур. У жуда серсув ва ширин.
5. Ҳозирги кунда нокнинг уч мингдан зиёд тури мавжуд.
6. Дунёдаги энг каттакон нок Японияда етиштирилган. Бу нокнинг соф вазни уч килограммни ташкил этган.
7. Врачлар ошқозонида муаммоси борларга нок истеъмол қилишни маслаҳат беришмайди.
8. Швейцарияда нокдан махсус қиём тайёрлашади. Унга «Нок асали» деб ном беришган.
9. Баъзи халқлар нокни «Аёллар меваси» деб атайди. Бунга нокнинг аёл қоматига ўхшаб кетиши асосий сабаб қилиб кўрсатилган. Бундан ташқари, нок таркибидаги «Е» витамини аёлларга қўшимча жозиба ато этади, ёшартиради.
10. Қадимий Хитойда нок дарахти абадийлик ва айрилиқ рамзи ҳисобланган.
11. Нокнинг юмшоқ, нафис, серсув ва ширин тури тишларни мустаҳкамлайди. Бу амални нок таркибидаги табиий кальций ва фосфор адо этади.
12. Нок таркибида калий кўплиги боисми, у юрак фаолиятини яхшилаб боради. Юрак уришини меъёрда ушлаб туради.
13. Бу мева таркибидаги аминокислоталар стрессдан халос бўлишда катта ёрдам беради, организмни мустаҳкамлайди, турли юқумли хасталиклар вирусларини яқинлаштирмайди.
14. Нок организмдаги моддалар алмашинувини яхшилайди. Жисмоний зўриқишга йўлиққанда нок истеъмол қилса, одам тезроқ ҳорғинлик гирдобидан чиқиб кетади.
15. Нок ҳомиладор аёллар учун ҳам ҳар тарафлама фойдали.
16. Нокни сув ёки сут ичгандан кейин, оч қоринга еб бўлмайди. Ошқозон фаолияти бузилади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|