Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 45-моддаси).
Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда. Аммо бу борада тўлиқ маълумотга эга бўлмаган фуқароларимиз ҳам талайгина. Болаликдан ногиронлик нафақасини тайинлашнинг тиббий ҳамда ҳуқуқий тартиби қандай?
Ҳужжатларда қайд этилишича, туғма ёки ҳаёт давомида олинган жароҳат, касаллик туфайли 16 ёшга етгунига қадар ногирон бўлиб қолган шахслар – болаликдан ногирон шахслар деб юритилади.
Маълумки, болаликдан ногиронлик учун нафақа оладиганлар бор. Хўш, бу нафақани кимлар олиши мумкин?
Болаликдан ногирон шахсларга ногиронлик нафақаларини тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги қарори билан тасдиқланган «Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Ушбу низомга кўра, болаликдан ногиронлик учун нафақа тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан болаликдан I гуруҳ ногиронлари, болаликдан II гуруҳ ногиронлари, деб эътироф этилган 16 ёшдан катта шахслар, касалликнинг босқичидан қатъи назар, ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, шунингдек, нафақа олиш ҳуқуқини берадиган тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирда 16 ёшгача ногирон болаларга берилади.
Фуқаролар кимга ва қандай ҳужжатлар билан мурожаат қилиши мумкин?
Ногиронлик нафақаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан ажратилади.
Ногиронлик нафақаси тайинланиши учун ногиронлик нафақасини тайинлаш тўғрисида ариза, 16 ёшдан катта болаликдан ногирон томонидан – паспортининг нусхаси, 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахс томонидан – паспортининг нусхаси ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса керак бўлади. Шунингдек, муомалага лаёқатсиз, деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан – муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ва 16 ёшдан катта ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг паспорти нусхаси, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси, ногирон боланинг, 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан – ногирон бола, шунингдек 16 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахснинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда бериладиган тиббий хулоса, ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси керак бўлади.
Пенсия жамғармаси бўлими мурожаатчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларга тиббий-меҳнат эксперт комиссияси тақдим этган 16 ёшдан катта болаликдан ногиронни тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади. Айнан ушбу тиббий текшириш далолатномасидан кўчирма ногиронлик нафақасини тайинлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Нафақа қанча муддатга ва қандай асосга кўра берилиши ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, ногиронлик бошланган вақт, ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан тиббий текшириш натижасида аниқланади.
Ногиронликни белгилашда:
─ психик функцияларнинг (идрок қилиш, диққат-эътибор, хотира, тафаккур, интеллект, ҳис-туйғу, ирода, онг, хулқ-атвор, психомотор функциялар) бузилиши;
─ тил ва нутқ функцияларининг оғзаки (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, алалия, афазия) ва ёзма (дисграфия, дислекция, вербал ва новербал) бузилиши;
─ сенсор функцияларининг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш, тактил, оғриқли, ҳарорат кўтарилиши ва бошқа сезувчанлик турлари) бузилиши;
─ статодинамик функцияларнинг (бош, гавда, оёқ-қўлнинг ҳаракатланиш функциялари, ҳаракатлар статикаси, мувофиқлаштирилиши) бузилиши;
─ қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, организмдан нарса ажралиб чиқиши, қон яратилиши, модда ва энергия алмашиши, ички секреция, иммунитет функцияларининг бузилиши;
─ жисмоний майиб-мажруҳлик билан боғлиқ бузилишлар (ташқи майиб-мажруҳликка олиб келадиган юз, бош, гавда, оёқ-қўллар деформацияси, овқат ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш йўлининг аномал тешиги, гавда ўлчамларининг бузилиши).
Ногиронлик даври организмдаги бузилишларнинг оғирлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Нафақалар Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан тиббий хулосага асосан белгиланган ногиронлик муддатларида Пенсия жамғармаси томонидан тўлаб борилади.
Президентимизнинг жорий йил 12 июлдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонига кўра, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақанинг ойлик миқдори ─ 436,156 сўмни ташкил этади.
Болаликдан ногиронлик учун нафақа миқдори иш ҳақи ва ижтимоий нафақалар билан бир қаторда Президент фармонига асосан ошириб борилиши мумкин.
Нафақа пулини қандай олиш мумкин, деган савол туғилиши табиий ҳол.
Болаликдан ногиронлик учун нафақа пулини нафақа олувчи ўз хоҳишига кўра нақд пул ёки пластик карта орқали олиши мумкин. Бунда нафақахўрнинг турар жойига яқин ҳудуддаги Халқ банки филиалидан пластик карта очилади ёки нақд пул кўринишида бериб борилади (нафақахўр, унинг ота-онаси ёки васий/ҳомий истагига кўра). Ҳар ойнинг 27-санасига қадар нафақа пули банк филиалига етказиб берилади. Нафақа пулини олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
Болаликдан ногиронлик учун тўланадиган нафақа 16 ёшдан катта болаликдан ногирон ёхуд 16 ёшгача ногирон бола доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда, нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда, 16 ёшдан катта болаликдан ногирон ёки 16 ёшгача ногирон бола озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда, 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ давлат пенсияси турларидан бири тайинланганда тўхтатилади.
Маълумот учун: болаликдан ногирон шахснинг соғайиб кетиши ва меҳнат қобилиятининг қайта тикланиши ногиронликнинг бекор бўлишига олиб келади. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|