Facebookда Нодира ҚОДИРОВА ўлдирилганлиги ҳақида хабар тарқалди:
Туркияда АКнинг депутати, собиқ ҳарбий генерал Ширин Уналнинг касал хотинига боқувчилик қилаётган Нодира Қодирова гўёки ўз-ўзини генералнинг тўппончасидан отиб ўлдирганмиш…
Бу асло ақлга сиғадиган гап эмас. Сабаблари шулардан иборат:
1. Туркияда камида 90% одамнинг уйида рухсатли қурол бор (қолган 10% да рухсатсиз қурол бор). Қонунларга кўра, бу қуроллар ҳар ким ола биладиган очиқ жойда сақланиши мумкин эмас. Гап эски ҳарбий генерал ҳақида кетганида эса, унинг қуролни асло очиқда қолдирмаслигини ҳаммамиз биламиз. Яъни, Нодиранинг бу тўппончани қўлга киритиши имконсиз.
2. Ҳаётида тўппончани фақат киноларда кўрган 23 ёшли қиз, уни ишлата олмайди. Чунки, аввал ўқдонни тақиш, кейин ўқни стволга жойлаш керак, сўнгра сақловчи(предохранител)ни очиш лозим. Буларни шўрлик қиз билиши мумкин эмас!
3. 23 ёшидаги бир киши ўзини ўлдириши учун генералнинг тўппончасини пойлаши шарт эмас – оддий ошхона пичоғини юрагига санчиб қўя қоларди. Ўзини ўлдирмоқчи бўлган одам ҳар хил йўл топади, тўппонча шарт эмас.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, менинг тахминим қуйидагича:
1. Версия: Бу генерал қизни зўрламоқчи бўлган (Нодира бу ҳақда бир кун аввал ўртоғига ёзган экан) ва қиз полицияга бораман деганида куч билан унинг қўлига тўппончани тутқизиб бармоғи устидан бармоқ билан босиб ўқ узган. Натижада экспертизада қуролдан қизнинг бармоқ изи чиқадиган қилган.
2. Версия: Қизни яқин масофадан отган ва кейин қуролдаги бармоқ изларини тозалаб, уни ерда ёрган юртдошимизнинг қўлига тутқазган.
Ва отиб қўйганидан кейин, ишонарли чиқиши учун қизнинг акасига телефон қилиб, қуролини топа олмаётганини айтган (қизиқ, у соатда қуролини қидириш қаердан эсига келган). Телефон вақтида қизи бақириб-чақириб қайсидир жойни тақиллатиб турган. Сценарий бўйича, акаси бу гапларни кейин суриштирмада айтиб, уни қутқаришга хизмат қилиши керак эди…
Ҳар турли ҳолатда ҳам, қотилликни генерал қилганлиги аниқ.
Ўзбекистон расмий доиралари бу ишнинг кетини қаттиқ текшириши, керак бўлса қабрни очиб қайта экспертиза қилиши лозим. Кейин эса, Туркиядан қотилни мамлакатимизга берилишини талаб қилиш лозим.
Уни мамлакатга олиб келиб очиқ суд қилиш ва отиб ўлдиришга ҳукм чиқариш керак.
Умуман, аёлларга нисбатан зўрлик ишлатган ҳар қандай киши ўлим жазосига ҳукм этилиши керак.
Бу алббата бир блогернинг шахсий фикири холос!!! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|