Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
Бирданига душманга айланиб қолган дўстнинг бошиданоқ адовати бўлган. Лекин у "дўст” ролини қойилмақом қилиб ўйнайдиган кимса эди.
"Ховатир роқия журнали”
*****
Одамларга самимий, хушмуомала бўл. Улардан бунга чиройли жавоб кутма. Агар улар сенинг хушмуомалангни унутишса маҳзун бўлма. Аллоҳ таоло ҳаргиз унутмайди!
"Ховатир роқия журнали”
*****
Сен қийин, амримаҳол деб ўйлаган нарсангни, агар Аллоҳ таоло хоҳласа, осон қилиб қўяди.
"Ховатир роқия журнали”
*****
Агар Мусҳафингда ғубор кўрсанг, билгинки, қалбингдаги ғубор бундан ҳам кўпроқдир.
"Ховатир роқия журнали”
*****
Истиқоматда бўл, эй нафс! Эҳтимол, бу дунёдан кетиш вақтинг яқиндир. Эй Роббим, хотимамизни чиройли қилгин!
"Ховатир роқия журнали”
*****
Аллоҳ таолога дуо қилиб кўтарилган қўллар, иншаа Аллоҳ, бўш қайтмас. Биз "Эй Роббим” деб муножот қилайлик!
"Ховатир роқия журнали”
*****
Эй Роббим, фарзандлари ёки ўзлари оғир дардга чалиниб, дори олишга қийналаётганларга Ўзинг комил шифо ва ёрдам бергин! Ўзингдан ўзгага муҳтож қилмагин! Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|