Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан «Қиёмат куни (азобнинг оғирлиги сабабли) энг қаттиқ қичқирадиган кимса ким?» деб сўралди. Шунда у киши: «Неъмат билан ризқланиб, Аллоҳга маъсият қилишда ўша неъматдан фойдаланган кимса» деб жавоб бердилар.
*****
Бир киши Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан «Қизимни кимга турмушга берай?» деб сўради. Шунда улуғ тобеин «Аллоҳдан қўрқадиганига бер! Агар яхши кўрса, икром қилади. Агар ёмон кўрса, зулм қилмайди» деб жавоб бердилар.
*****
Бир аъробийга ўлим келди.
Унга: "Қўрқмаяпсанми?” дейилди.
"Ўлимдан кейин нима бор?” деб сўради.
"Аллоҳга йўлиқиш” дейилди.
"Яхшиликни фақат Ундан кўрганим Зотга йўлиқишдан нега қўрқай?!” деди.
*****
САДАҚА:
Аллоҳ таолонинг ғазаби ўчишига;
Ёмон ўлимдан сақланишга;
Ризқ эшикларининг очилишига;
Беморнинг тузалишига;
Ғамнинг аришига;
Гуноҳнинг мағфират қилинишига сабаб бўлади.
*****
Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ: «Инсон ўзининг жоҳиллигини сезиши маърифатнинг турларидан биридир» деганлар.
*****
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳни ҳар гапимизга қўшиб, мақтанамиз. Бирорта ҳадисни ёддан билмаслигимизни кўрсалар нима дер эканлар-а?!
Интернет материалларидан тўплаб,
таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов