Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
Одамларнинг тадбирларидан безовта бўлма. Уларнинг қўлларидан келадигани – Аллоҳ таолонинг иродасини амалга оширишдир.
"Ховатир роқия журнали”
*****
Яқинларнинг зарбалари хатарлидир. Чунки у яқин масофадан келади.
"Ховатир роқия журнали”
*****
Кўплаб муваффақиятларнинг ортида онамнинг дуолари бор.
"Ховатир роқия журнали”
*****
Агар сенинг икки кўзинг бўлса, унда нега одамларни қулоқларинг билан кўрасан?
"Ховатир роқия журнали”
*****
Овозингни эмас, сўзларинг савиясини кўтар. Гулларнинг униб-ўсишига сабаб бўладиган нарса момақалдироқ эмас, ёмғир.
"Ховатир роқия журнали”
*****
Инсонларнинг ишончини қозониш учун йиллар керак бўлади. Ўша ишончни йўқотиш учун эса сониялар етади. Энди ўша ишончни қайта қозониш учун аср керак бўлади.
"Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Куч-қувват билан кўп нарсага эришишинг мумкин. Аммо муҳаббат ва эҳтиромга эмас.
"Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Иззат-нафс қўпол тил, кибрли табиатга эга бўлиш эмас. Балки иззат-нафс қийматингнинг тушишига сабаб бўладиган барча нарсадан узоқ бўлишингдир. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|