Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
Чинакам бадбахтлик иймонсиз ҳолда ўлишдир.
Ё Роббим! Бизни мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин ва солиҳлар қаторига қўшгин!
*****
Ўқимайдиган халқни алдаш осон.
"Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Уруш – раҳбарлар халқни ўзларига шерик қиладиган ягона тадбирдир.
"Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Бошқа одамдаги нарсага кўз тикма, тағин ўзингдаги нарсани ёқтирмай қолмагин!
"Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Умримиз ўтгани сайин кўз заифлашиб, кўриш равшанлашиб боради.
"Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Энг гўзал нафс, ўртадаги келишмовчилик ҳар қанча шиддатли тус олса ҳам, бир-биридан кўрган яхшиликни инкор қилмайдиган нафсдир.
"Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Танқидни "хўрлаш”, келишмовчиликни "хиёнат” деб биладиган жамиятнинг ислоҳ бўлиши, тузалиши қийин.
"Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Агар бир халқнинг ишончига кириб, уларни эгаллаб олмоқчи бўлсанг, улар учун ваҳимали душман тайёрлагин, бу душман ўша халққа сендан ҳам хатарли бўлиб кўринсин. Мазкур душман халқни қийнаётган пайтда сен келиб, халқни ундан қутқаргин.
"Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Баъзилар яхши кўрган одамининг ёлғон гапини ҳам тасдиқлайди.
Баъзилар эса ёмон кўрган одамининг рост гапини ҳам ёлғон дейди. Мана шу пайтда ҳис-туйғулар ҳақиқатга нисбатан зўравонлик, туғён қилаётган бўлади.
"Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Ким бир инсоннинг бахтли бўлишига сабаб бўлса, унинг ўзи ҳам бахтли бўлади.
"Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Одамлар тушларини таъбир қилиб берадиган одамни қидирадилар. Мен эса атрофимизда бўлаётган ношаръий ишларни изоҳлаб, таъбир қилиб берадиган кишини излаяпман. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|