TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Бу ёқимсиз ҳолатни ҳар биримиз озми-кўпми бошимиздан кечирганмиз. Жиғилдон қайнаши нафақат ёқимсиз ҳолат, балки тўлақонли нафас олиш, яшашда давом этиш учун ҳам жиддий халал беради. Олимлар худди шу ҳолатнинг асл сабабларини аниқлашга ҳаракат қилишган. Уларнинг айтишича, жиғилдон оч қоринга қандайдир тахир овқат еб қўйиш орқали ҳам келиб чиқаркан.
Бундан ташқари, белдаги камарни қисиб бойлаш, аёллар ва қизларнинг тор юбка кийиши оқибатида ҳам жиғилдон қайнай бошлайди. Бундай вазиятда қорин қисмимизга кучли босим ўтказилади. Шубҳасиз, босим ошқозонимизга нисбатан ҳам албатта етиб боради. Унинг ичкарисидагилар юқорига талпина бошлайди.
Овқатлангач, дарҳол ётиб дам олиш ҳам тавсия қилинмайди. Чунки бундай ҳолатда ошқозонга кўпроқ босим ўтказилади. Шунинг учун овқатлангач, бир соат давомида ётмаслик керак. Ётганда эса имкон доирасида чап ёнбошимизга ўгирилган ҳолда ётишимиз талаб этилади. Шунда жиғилдон қайнаш хавфи анча кам бўлади. Ширинликлар, сут, ўта ёғли овқатлар, кремида ёғ миқдори кўп бўлган тортлар ҳам жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради.