Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади:
«Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Аксинча, унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз» (1-4-оятлар).
Шу ерда мулоҳаза қилинади: хўш, нима учун инсоннинг бошқа аъзолари эмас, айнан бармоқ учи? Бунинг сабаби шуки, инсоннинг бошқа аъзолари – кўзми, бурунми ёки бошқа аъзоларми, иккинчи бир инсонникига ўхшаши мумкин. Бармоқ учлари эса такрорланмас, ҳеч кимники бошқа бировникига ўхшамас экан. Демак, Аллоҳ дунёда ўтган барча инсонларнинг сон-саноқсиз бармоқларини ҳам қиёмат куни дунёда қандай бўлса, шундай ҳолга келтира олишини таъкидламоқда. Бармоқларнинг бу хусусияти яқин-яқинларгача ҳеч кимга маълум эмас эди. 1884 йилда Англияда кишиларга имзо чекиш ўрнига бармоғини босиш жорий қилингандан сўнг ҳеч бир инсоннинг бармоқ излари бошқа бировникига ўхшамаслиги аён бўлди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|