Ўзбек халқининг миллий таомларининг султони – бу ошдир. Ошнинг яратилиш тарихи узоқ тарихга, Ибн Сино даврига бориб тақалади. Палов бу нафақат таом, балки ҳақиқий санъат асари ҳамдир. Шунинг учун ҳам унинг довруғи бутун дунёга тарқалган. Палов тўй-тантана, маросим ва байрамларда дастурхоннинг бош безагидир. Палов тайёрлашнинг ўзига яраша сир-асрорлари бўлгандай, уни ейишнинг ҳам қонун-қоидаси бор. Палов аслида қўлда ейиладиган таом. Бу удум аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган. Тўғри, ҳозирги замонда биз уни қошиқда тановул қилишга ўрганиб қолганмиз, баъзи мамлакатларда эса паловни санчқида ейишар экан. Бу нотўғри, таомга нисбатан ҳурматсизликдир. Ошни фақат қўлда ейиш керак. Қари оқсоқолларнинг айтишларича, ошни қўлда тановул қилиш анъанаси бежиз пайдо бўлмаган – тўғри тайёрланган ҳақиқий палов тирик организм ҳисобланар экан, шунинг учун ҳам уни санчқида ейиш нотўғри. Ошни қўлда ейиш нафақат мароқли, балки фойдали ҳамдир. Гап шундаки, таъм ҳислари бармоқ учларидан тўғри орқа мияга боради, бунинг натижасида кўп миқдорда ошқозон шираси ажралиб чиқади. Ейилган ош ҳам тўғри ҳазм учун қулай муҳитга бориб тушади.
Ош қаерда еилишидан қатъий назар, тўйдами, байрамдами, маракадами ёки оила даврасидами албатта лаганга сузилиб тортилади. Бу ҳам ота-боболаримиздан қолган анъана. Оила даврасида бир лагандан овқат ейиш – бу оилавий бирдамлик рамзи хисобланади ва барака олиб келади. Дўстлар даврасида қўлда ош ейиш эса бир-бирларига бўлган ишончни билдиради. Бўйдоқ йигитларнинг тўйда куёв боланинг қўлидан ош ейишлари ҳам чиройли удумларимиздан биридир.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|