Бир камбағал деҳқон ошқовоқ экибди. Полиздаги ошқовоқлардан бири шундай катта бўлиб етишибдики, бундай катта ошқовоқни кўз кўриб, қулоқ эшитмаган экан. Деҳқон ўзида йўқ хурсанд бўлибди. Аммо бундай катта, ажойиб ошқовоқни нима қилса бўлади деб, ўйланиб қолибди. Уни Хоқонга ҳадя қилишга аҳд қилибди.
Ошқoвоқни аравага ортиб бир амаллаб Хоқоннинг кўшкига олиб борибди ва ҳадяни унга эҳтиром билан топширибди. Хоқон ҳам уни олиб хурсанд бўлибди. Хурсандчилиги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, катта ошқовоқни олганидан эмас, балки шу деҳқон ўзининг энг яхши деб билган нарсасини самимият билан унга совға қилиб берганидан экан. Шунга яраша Хоқон ҳам унга муносиб жавоб қайтармоқчи бўлибди. Унга бир қанча дуру-марваридлар солинган қути ҳадя қилибди. Деҳқон ҳам раҳматини айтиб, хурсанд бўлганча уйига қайтибди.
Йўлда унга бир ҳасадгўй инсон йўлиқибди. Деҳқондан хурсандчилигинг сабабини сўраб, билиб олгач, ҳасаддан ичи ёна бошлабди. – Ҳали тўхтаб турсин! Бу ярамас қайда йўқ битта ошқовоқ билан шунча ҳадяга эришган бўлса, мен ҳоқонга энг зўр отимни олиб бораман, ҳадянинг каттасини ана шунда кўрасан, – дебди.
Отхонадан отини чиқариб, энг сара матолар билан, энг чиройли аслаҳалар билан уни безабди, эгарлабди. Отини шундай чиройли қилиб безаганидан унга ўтиришга ҳам кўзи қиймабди. Уни еталаганча, мағрур ҳолда хоқоннинг кўшкига борибди. Хоқон ушбу кимсани зимдан кузатиб мақсадини, ниятини билиб қолибди. Олиб келган совғасини қабул қилгач, унга шундай дебди: – Энди сенга ҳам муносиб ҳадя берсам, бу шундай нарсаки кўз-кўриб қулоқ эшитмаган, ажойиб нарса. Яқинда бир деҳқон менга совға қилган эди. Каттакон ошқовоқ, шуни сенга ҳадя қилдим, олиб кетишинг мумкин, – деб унга ошқовоқни берибди.
Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|