Ўзбек санъаткорлари карантин вақтида мухлисларини зериктирмасликка ҳаракат қилмоқда. 13 май куни ҳам улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларига турли хил қизиқ видео ва фотопостлар жойлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Instagram’даги саҳифасига жойлаган лавҳада Жаҳонгир Позилжоновнинг гулини олмасдан, унинг рашкини чиқаришга ҳаракати тасвирланган. Ушбу лавҳа қайси кўрсатув ёки клипдан олинганлиги ёзиб қолдирилмаган.
Хонанда Сардор Мамадалиев ҳамкасблари Дилшод Раҳмонов ҳамда Баҳром Назаров билан биргаликда тушган суратни жойлаштирди. Ушбу фото 2019 йил Москвада олинган.
«Миллион» жамоаси аъзоси Алишер Ботиров концертда Конор Макгрегор ролини ижро қилган эди. Алишер Ботиров саҳифасига ушбу роль билан боғлиқ гримм жараёни тасвирланган архив лавҳани жойлаштирди.
Актриса Севара Солиева 11 ойлик фарзанди Умарбекни видеога олиб саҳифасига жойлади.
Хонанда Манзура ажойиб пишириқ тайёрлаганини, рўза ойи тугагач, уни тайёрлашни мухлисларига ҳам ўргатишини маълум қилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров Тошкент давлат педагогика университети талабалари билан онлайн учрашув қилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларига «Билмади» деб номланган таронасини куйлаб берди.
«Дизайн» жамоасининг аъзоси Қобил Каримбердиев «Нимаси кулгили?» деб номланган концерт дастуридан лавҳа жойлаштирди.
Клипмейкер Наримон Султонхўжаев карантинда бокс билан шуғулланмоқда.
Хонанда Ойбек боласи билан ҳазил видео тайёрлаб, Нигорани қўрқитди.
Бошловчи ва хонанда Ойхон Ифорзода турмуш ўртоғи Шоҳ Алимович билан севги ҳикоясини жойлаштирди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова жажжи мухлисасининг лавҳасини ўзининг расмий саҳифасига жойлаштирди.
Хонанда Баҳром Назаров концерт дастурида куйлаган тожикча «Гирия нест» деб номланган таронасини саҳифасига жойлаштирди.
Хонанда Жаҳонгир Позилжонов «Жана» деб номланган видеоклипини премьера қилди.