TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
Нидерландияда 17 ёшли қиз ўз хоҳишига кўра эвтаназия қилинди
Нидерландиялик 17 ёшли Ноа Потховен мамлакатда қонуний ҳисобланган эвтаназиядан файдаланиб, шифокорлар ёрдамида бу ёруғ оламни тарк этди, деб хабар беради Daryo нашри.
Маълум қилинишича, қиз ўсмирлигида жинсий зўравонлик қурбонига айлангани сабаб посттравматик стресс, тушкунлик ва анорексиядан азият чеккан. Шифокорлар қиз 17 ёшга тўлганидан икки кун ўтиб унга инъекция юборган. Нидерландияда айнан 17 ёшдан ошган фуқароларгина ота-онасининг розилигисиз эвтаназиядан фойдалана олади.
Ноанинг ота-онаси қизининг бу қароридан бехабар бўлган ва бундан қаттиқ шокка тушган. Қиз ўз хонасида қариндошлари ва дўстларига битилган видолашув мактубини қолдирган. У узоқ йиллар психиатрик клиникаларда даволанган, 16 ёшида «Ғалаба қозониш ёки ўқиш» номли автобиографик китоб ҳам ёзган.
Нидерландия қонунчилигига кўра, шифокор беморнинг оғриқларини чидаб бўлмас даражада деб топса, 12 ёшдан ошганлар эвтаназия қилиниши мумкин. 2017 йилда мамлакатда 6,5 минг киши шу усул орқали ҳаётдан кўз юмган. Бу бутун Нидерландияда вафот этган одамларнинг 4,5 фоизини ташкил этади.