2001 йилда содир бўлган ушбу ҳодиса оқибатида кўплаб инсонлар монархия эмас, замонавий демократик республикаларда истиқомат қилаётгани учун шукрона келтирган эди. Ўз вақтида мамлакатлар қироллар, подшоҳ ва султонлар томонидан бошқарилган. Тахтни навбатдаги ҳукмрон эгаллаши жараёни эса ҳеч қачон осонлик билан кечмаган, ҳаттоки замонавий даврларда ҳам!
Мисол учун Россияда подшоҳ ҳукумати болшевиклар томонидан инқилоб усули билан ағдарилган. Непалда эса монархия кўп йиллар давом этган, қироллик сулоласининг йўқ бўлиб кетиши эса даҳшатли ва қонли ҳодиса сифатида тарихга кирган. Непал пойтахтининг қоқ марказида – Катманду шаҳрида туристларни ўзига жалб қилиб келадиган ҳашаматли қароргоҳ жойлашган. У ташқаридан ҳам, ичкаридан ҳам ўта улуғвор экани билан инсонларни ҳайратга солади. Бино ўз вақтида ҳаддан ташқари қаттиқ қўриқланган, чиқиш йўлига улкан панжаралар ўрнатилган, қоровуллар гуруҳи бу ерга одам кирмаслиги ва чиқмаслигини таъминлаган, барча эҳтиёт чоралари кўриб қўйилган. Айни вақтда мазкур бино ичига ҳафтада беш кун, соат 11:00дан 15:00га қадар киришингиз мумкин. Кириш жараёнида сайёҳларнинг барча буюмлари, фото ҳамда видеокамералари, телефонлар шахсий буюмларни сақлаш камерасига топширилади. Бино модерн услубида яратилган бўлиб, айрим жиҳатлари билан совет вақтидаги биноларни ёдга солади. Хоналарнинг ҳашаматли кўриниши, юқори шифтлар, антиквариат намуналари, монархларнинг улкан суратлари сайёҳларни ўзига ром этиб қўяди.
Бугунги кунда Непалда қироллик сулоласининг бирор вакили ҳаёт эмас, сабаби уларнинг барчаси дунёдан ўтиб кетишган. Фожиа 2001 йилда, айнан мана шу қароргоҳ деворлари орасида содир бўлган. 2001 йилнинг 1 июн куни жумага тўғри келди. Ҳафтанинг жума кунларида Непал ҳукмдорлик оиласи анъанавий кечки таом учун умумий хонада йиғилардилар. Кечки овқат катта шаҳзода Дипендра Бир Бикрам Шоҳ томонидан ташкиллаштирилди. Шаҳзода айнан мана шу куни ўз яқинларини ўлдириш ниятида бўлган. Валиаҳд саройга маст ҳолатда кириб келди. У ўз ҳаракатлари учун жавоб бера олмайдиган ҳолатда эди.
Кечки овқат вақтида шаҳзода ота-онаси билан урушиб қолди, улар ўғиллларига иккинчи марта Непалнинг зодагон оилаларидан бирининг вакиласи бўлган қизга уйланишга рухсат беришмади. Улар шаҳзода учун иккинчи рафиқа сифатида қироллик оиласининг аъзоси саналган Суприя Шоҳни танлаган эдилар.Ушбу никоҳга шаҳзоданинг онаси бош-қош бўлмоқчи эди. Унинг айтишича, агар бошқа қизга уйланадиган бўлса шаҳзода тахтдан ҳам, тождан ҳам қуруқ қоларди.
Шаҳзода бу фикрга кўнмади, аввалига шунчаки гап талашган бўлса, кейин спиртли ичимликлар таъсирида қўлига қурол олди. Маст шаҳзода кечки таомга йиғилган барча ака-укалари, сингиллари, отаси ва онасини отиб ташлади. Умумий ҳисобда 12 нафар одам ҳалок бўлди. Нималар қилиб қўйганини тушуна бошлаган шаҳзода ўзини ҳам отишга қарор қилди, тирик қолган бўлса-да, ногиронлар аравачасига михланди. Касалхонага олиб келганларидан кейин 2 кун ўтиб ёруғ оламни тарк этди. Мамлакатда оммавий тартибсизликлар бошланди.
Оқибатда парламент ўлкада монархияни тугатиш фикрига келди ва Непал демократик республика дея эълон қилинди. Manba: 24soat.com -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
|